«МАҲБУБ ул-ҚУЛУБ» («Қалблар севгилиси») — Алишер Навоийнчт асари. 1501 й. да ёзилган. Асар ўзаро боғлиқ 3 қисмдан иборат. 1қисм 40 фасл (боб) ни ўз ичига олади. Бунда муаллиф ўз даврининг типик вакиллари ҳаётини тасвирлаган. 10 бобдан ташкил топган 2қисмда яхши ва ёмон, мақтовга сазовор ва нафратга лойиқхислатлар тафсилоти берилган. 3қисмга масал ва ҳикматлар киритилган. Ҳар бир жумла ўзаро қофиядош. Асарнинг сажъда ёзилиши унга алоҳида бадиий нафосат бағишлаган. Асарга байтлар, рубоийлар киритилиб, улар улуғ шоир ва мута-факкирнинг ҳаёт ҳақидаги хулосаларини мужассамлаштирган. «Маҳбуб ул-қулуб ул-қ.» Алишер Навоий асарлари тилини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Унинг турли вақтда кўчирилган бир қанча қўлёзмалари Тошкент, СанктПетербург, Париж ва Истанбул кутубхоналарида сақланади.
Нашри: «Маҳбуб ул-қулуб», Матнни нашрга тайёрловчи А. Н. Кононов, Маҳбуб ул-қулуб — Л., 1948; «Маҳбуб ул-қулуб» — Алишер Навоий. Асарлар, 15 жилдли, 13-ж., Т., 1966; «Маҳ-буб ул-қулуб» — Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами, 20 жилдли, 14-ж., Т., 1998.