МАҲБУС

МАҲБУСэҳтиёт чораси тартибида қамоққа олинган шахс. Ўзбекистонда умумий қоидаги биноан, шахс айбланаётган жинояти учун 3 й. дан, вояга етмаган бўлса, 5 й. дан зиёд озодликдан махрум қилиш жазоси тайинлаш кўзда тутилган ва унга нисбатан бошка эҳтиёт чораларини қўллаш имкони бўлмаган айрим ҳоллардагина қамалиши мумкин (ЖПК, 242модда). Маҳбус қамоқда 3 ой сақланади. Бу муҳлатда ишни тамомлаш имкони бўлмаса, қамоқ муддати тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш. прокурорининг рухсати билан — 5 ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг рухсати билан — 7 ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати б-н — 9 ойгача, алоҳида ҳолларда тергов қилинаётган ишнинг ўта мураккаблигини инобатга олиб, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда айбланаётганларга нисбатан бир йилгача мухдатга узайтирилиши назарда тутилган. Қамоқ муддатини яна узайтирилишига йўл қўйилмайди (ЖПК, 245модда).

Маҳбус дастлабки қамоқ жойларида сақланади ва қонун бўйича чекланган ҳуқуқларга эга. Маҳбус унга белгиланган тартибда юборилган пулни олиш, нақд пул тўламасдан қилинадиган ҳисобкитоб асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни харид қилиш, жиноят ишига оид ҳужжат ва ёзувларни ўз ёнида саклаш, қамокхона кутубхонасидаги китоблардан фойдаланиш ҳуқуқига эга; ишини юрита-ётган тегишли орган ёки шахсдан ижозат олиб, ҳар ой бир марта қариндош-уруғлари ёки бошқа шахслар б-н кўриша олади; ёзишмаларга ҳам шу тартибда рухсат этилади. Маҳбус истаган вақтида адвокат билан холи учрашишга ҳақли. Маҳбус суриштирув, тергов, прокуратура ёки суд органларининг рухсати ҳамда ўзининг розилиги билан меҳнатга жалб килиниши мумкин. Қамоқда қонунга хилоф равишда саклаб турилгани туфайли Маҳбусга етказилган зарар қопланади. Маҳбус атамаси баъзан қамоқда бўлган ҳамма шахсларга, жумладан, суднинг ҳукми билан жазо муддатини ўтаётганларга нисбатан ҳам ишлатилади. Юридик жиҳатдан бундай шахслар маҳкум деб ҳисобланиши лозим.

Ғафур Абдумажидов.

Loading...