МАҲДИЙЛИК

МАҲДИЙЛИК — замона охир бўлганда имом Маҳдий ерга кайтиб келади ва адолатли тузум ўрнатади деб ҳисоблайдиган диний таълимот. Бу таълимот дастлаб шиалар ўртасида келиб чиққан, кейинчалик суннийлар орасида ҳам қисман тарқалган. Ислом мамлакатларида Маҳдийлик ғояларидан айрим давлатга қарши ҳаракатларнинг раҳнамолари ҳам фойдаланган. Mac, Эронда бобийлар қўзғолонининг бошлиғи Али Мухаммад (қ. Боб) ва 1881 й. да Суданда деҳқонлар ва кўчманчиларнинг исёнига раҳбарлик қилган Муҳаммад ибн Аҳмад (1848—85) ва б. ўзларини Махдий деб эълон қилган.