МАҲКАМЛАШ ДЕТАЛЛАРИ

МАҲКАМЛАШ ДЕТАЛЛАРИмашина ва қурилмаларнинг қисмларини қўзғалмас қилиб бириктирадиган деталлар. Машинасозликнинг барча тармоқларида кенг қўлланилади. Маҳкамлаш деталлари си-фатида, одатда, резьбали бирикмалар: болтлар, винтлар, шпилькалар, гайкалар, шуруплар, шайбалар, шплинтлар, штифтлар ишлатилади. Шакли ва ўчламлари стандартга мос келадиган резьба резьбали Маҳкамлаш деталларининг асосий деталлари ҳисобланади. Бириктириладиган деталларга резьба қирқилиб, болт, гайка, шайбалар ёрдамида болтли бирикма ҳосил қилинади. Деталларда очиқ тешик ҳосил қилиш талаб қилинмаган ҳолларда винтлар ва шпилькалардан фойдаланилади. Бириктириладиган деталларни эзмаслик, қирмаслик учун болт ва гайка остига шайбалар қў-йилади. Стопор шайбалари ва шплинтлар титрашлар ва зарбаларда гайканинг ўз-ўзидан буралиб кетишдан сақлайди. Ҳар қайси мамлакат чегараларида Маҳкамлаш деталларининг ўлчамлари ва шакллари унификация қилинади (бирхштлаштирилади, яъни стандартлаштирилади).

Prev Article

МАҲЗУНА

Next Article

МАҲКАМОВ