Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МАҲКАМОВ Ғулом Маҳкамович

МАҲКАМОВ Ғулом Маҳкамович (1907.17.10—Тошкент—1987) — гигиенист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967); тиббиёт фанлари д-ри (1958), проф. (1963). Тошкент тиббиёт ин-тини тугатган (1932). Шу ин-т гигиена кафедрасида ассистент (193641), доцент (1941-46), 1946 й. дан овкатланиш гигиенаси ка-федраси мудири. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги санитария бўлимининг бошлиғи (1941— 48), Ўзбекистон Соғлиқни саклаш вазирлиги эпидемияга қарши санитария бошқармасининг бошлиғи (1951—56), Ўзбекистон ФА Ўлка тиббиёт и. т. инти директори (1958—67). Илмий ишлари, асосан, овқатланиш масалалари, овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олишга оид.

Prev Article

МАҲКАМОВ

Next Article

МАҲКУМ