МАҲКУМ

МАҲКУМқонун билан тақиқланган муайян жиноятни содир этгани учун суд томонидан айбдор деб топилган шахс. Ўзбекистонда Маҳкумга нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланилиши мумкин: жарима; муайян ҳуқуқдан ёки бирор хил фаолият билан шуғулланишдан маҳрум қилиш; ахлоқ тузатиш ишлари; хизмат бўйича чеклаш; қамоқ; ин-тизомий қисмга жўнатиш; озодликдан маҳрум қилиш; ўлим жазоси. М. жазони суднинг ҳукми кучга кирганидан сўнг ўтайди. Баъзан Маҳкум айбдор бўлсада, унга жазо тайинланмаслиги ёки уни ўташдан озод этилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 69—79, 87 — 90моддалар). Суд озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг моҳияти, ижтимоий хавфлилик даражаси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдорни жазо бермай ҳам хулқини назорат қилиш, тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, тайинланган жазони ижро этмаслик Tyiрисида қарор чиқаради. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят натижасида етказилган зарарни ўз ихтиёри билан бартараф этиб, қилмишидан астойдил пу-шаймон бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.

Маҳкум барча фуқаровий ҳуқуқлардан фойдаланади. Унинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг ЖПК ида берилган. Маҳкум фуқаровий, мулкий, ворислик, муаллифлик, кашфиётчилик, меҳнат, уй-жой ҳуқуқларига эга. Маҳкум жазони ўташ тартиби ва шартлари, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш, ўқув, бадиий ва б. турдаги материаллардан фойдаланиш, со-ғлиғини саклаш, шу жумладан, амбулатория ва стационар шароитида даволаниш, адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиши мумкин. Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлана-ётган Маҳкум сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайди (ЎзР Консти-туцияси, 177модда).

Ғафур Абдумажидов.

Loading...