МАҲМУД ҲАКИМ ЯЙФОНИЙ

МАҲМУД ҲАКИМ ЯЙФОНИЙ (1850—1930) — тарихчи, табиб, адиб. Унга қўқонлик табиб Боқийхон устозлик қилган. Ҳакимий тахаллуси билан шеърлар ёзган. «Девони Ҳакимий» номли ғазаллар девони, «Тариқ ул-илож» («Даволаш усули»), «Абу Али ибн Сино қиссаси», «Маъдан ул-адвия» («Доридармонлар манбаи»), «Қонун ул-илож» («Даволаш қонуни»), «Мужарработи Маҳмудий» («Маҳмуд тажрибалари»), «Хуллас уттаворих» («Тарихлар сараси») каби асарлар муаллифи.