МАҲМУД ибн ВАЛИ

МАҲМУД ибн ВАЛИ (тахм. 1595, Балх — ?) — тарихчи, географ олим, сайёҳ. Бадавлат оилада тугилган, ёшлигида турли фанлардан сабоқ олган. Ҳиндистон, ҳоз. Шри Ланка ва Мовароуннахр бўйлаб саёҳат қилган. Энциклопедик тавсифдаги асосий асари «Баҳр алАсрор фи маноқиб ал-аҳйар» («Олийжаноб инсонлар жасорати хусусида сирлар денгизи») («География») бўлиб, муаллиф уни ёзишда араб географлари (Ибн ал-Фақиҳ, Истахрий, Ибн Ҳавқал, Абу Дулаф, Ибн Фадлон, ал-Ғарнотий, Ёқут Ҳамавий, Димишқий), форс олимлари Закариё Қазвиний, Ҳамдуллоҳ Қазвиний ва б.)нинг асарларидан фойдаланган. Асарда денгиз, океан, даре, қир, тоғ, булоқ, машҳур портлар (бандаргоҳ), шаҳарлар, мамлакатлар ва улар ҳудудидаги табиий муҳит, ҳайвонот олами, ажойиботлар ҳақида баён қилинади.

Маҳмуд ибн вали ибн Маҳмуд ибн вали бундан ташқари, «Раво’их-и тойиба» («Ёқимли ҳидлар»), «Муҳаббатнома», «Нажми сақиб» («Ёрқин юлдуз»), «Рисолаи баҳория» («Ба-ҳор ҳақида рисола»), «Ахлоқи ҳусайний» («Ахлоқ ҳуснлари») асарларининг муаллифи. У 50 минг байтдан иборат катта девон тузган.

Ас: Море тайн относительно доблестей благородных (География), Т., 1977.

Loading...