МАҲМУД II

МАҲМУД II (1784.20.7-1839.1.7, Истанбул) — Туркия султони (1808—39). Марказлашган империя тузиш мақсадида бир неча ислоҳотлар ўтказган. 1826 й. яничарлар полкини таркатиб, мунтазам армия тузиш тўғрисида фармон чиқарган, янги маъмурий бирликлар тузган, ҳарбийлен тизимини бекор қилиб, европача усулда ички, ташқи ишлар ва молия вазирликларини жорий қилган. Бу ислоҳотлар Усмонли турк империясининт таназзулга юз тутишининг асосий сабабларини бартараф кила олмаган. Маҳмуд II Н Миср пошоси Муҳаммад Али билан бўлган урушлар (1831 — 33 ва 1839)да енгилган. Буюк Британия ва Франциянинг Маҳмуд II П дан савдо битимлари (1838) бўйича олган имтиёзлари Туркияни Европа давлатлари таъсирига тушишини тезлаштирган.

Loading...