МАҲМУДБИЙ

МАҲМУДБИЙ, Маҳмуд Қатағон (тахм. 17-а. 1-ярми — 18-а. боши) — аштархонийлар давридаги нуфузли амалдор, оталиқ. Тохаристон (1683 й. дан), Балх ва Бадахшон ҳокими (1688 й. дан). М. Мовароуннаҳрнинг 17-а. 1-ярмидаги ижтимоийсиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Имомқулихон даврида (1611— 42) Қундуз М. нинг юрти ва Тохаристоннинг Толиқон, Кишм каби туманларини бирлаштирган мулк марказига айланган. Маҳмудбий оталиқ даврида Ишкамиш Қундузга тобе эттирилган. 1685 й. М. Баёт қорадан Толиқонни тортиб олган. 1686—87 й. ларда Анушахон Хива қўшини билан Самарқанд ва Бухорога ҳужум қилганда Субҳонқулихон М. дан ёрдам сўраган. У бу пайтда Тохаристон хркими (1683 й. дан) эди, у хиваликларни қувиб юбориб, Хўжанд ва Ҳисордаги ғалаёнларни бостиришда катта роль ўйнаган. 1688 й. авг. да Балх ва Бадахшон Маҳмудбийга инъом этилган. М. Бухородан мустақил равишда сиёсат юргиза бошлаган. 1691 й. Бадахшонда ёрийлар сулоласи асосчиси Мир Ёрбекни мағлубиятга учратган. 1695 й. фев. да Маҳмудбий оталиққа қарши Балх атрофидаги қурамалар исён кўтарганлар. М. Бухорога, Субҳонқулихонга одам юбориб шаҳзода Муҳаммад Муқим султонни ёрдамга сўраган. Бироқ хон буни рад этган. М. Балх тахтига машҳур суфий Муҳаммад Порсонинг авлоди Солиҳ-хўжани ўтқазган. Хон Маҳмудбийдан норози бўлиб, мактуб жўнатган. Маҳмудбий вазият тақозоси билан шундай қилганини, агарда хон Муҳаммад Муқим султонни жўнатса, Солиҳхўжани ўрнига тахтга ўтқазишини маълум қилган. Ёзишмалар 2,5 йил давом этган. Субҳонқулихон Маҳмудбийни Қундуздаги исённи бостиришга юборган ва унинг йўқлигидан фойдаланиб, Балхга юриш қилган. Солиҳхўжа Қун-дуздан Маҳмудбийни чақиртирган. М. Балх мудофаасига киришган, қамал 20 кун давом этган, ниҳоят, ўртада сулҳ тузилиб хон орқага қайтган. Бироқ Маҳмудбийни кўчманчиҳарбий зодагонлар қўллаб-қувватламаган. 1697 й. авг. да бошбошдоқлик кучайган ва М. Субҳонқулихоннинг талабига кўнишга мажбур бўлган. Солиҳхўжани Ҳиндистонга жўнатиб, Балхни Муҳаммад Муқим султонга топширган. 1697 й. кўчманчи қабилалар бошлиқлари (минг, сарой) ўртасида саройда юқори мавқега эга бўлиш учун кураш бошланган, унда Одилбий ва Шоҳниёзбийлар ғалаба қилиб, Маҳмудбийни оталиқ мансабидан туширганлар. М. Қундуздан Балхга юриш қилган. Муқимхон уни яна оталиқ этиб тайинлаган. 1703 й. майда Балх атрофига Термиз қўнғиротлари босқин қилган, уларга қарши Маҳмудбий қўшин тортиб ғалаба қилган, улардан Қубодиённи тортиб олган (нояб.). 1704—06 й. ларда Бухоро билан Балх ўртасида Термиз учун қаттиқ кураш кетган. Унда дастлаб Маҳмудбий устун келган, 1704 й. сент. да у Термизни эгаллаган. 1707 й. мартда беклар фитнаси натижасида М. Муҳаммад Муқимхонни қатл эттирган. Шу баҳонада Убай-дуллахон Балхга юриш қилган (май), 1 ойга яқин қамал қилиб 27 майда шаҳарни эгаллаган. Маҳмудбий Хиёбон дарвозаси орқ-али қочган. 1709 й. сентда М. Ғур вилоятига босқин қилган. Убайдуллахон унга қарши чора кўра олмаган, бунга хонлиқдаги беклар ўртасидаги ички низолар йўл қўймаган. 1711 й. М. машҳур шоир Машрабии қатл эттирган.

Ад.: Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Ахмедов Б. А., Историко-географи-ческая литература Средней Азии XVI—XVIII вв., Письменные памятники, Т., 1985; История Узбекистана, т. 3, Т., 1993; Материалы по истории Средней и Центральной Азии X-XIX вв., Т., 1988.

Фахриддин Ҳасанов.

Loading...