МАҲМУДОВ

МАҲМУДОВ Жўра (1942.4.1, Тошкент) — реж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1992). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1971). 1971—75 й. лар Ўш, 1975—78 й. лар Самарқанд, 1983—94 й. лар Сирдарё театрларида бош реж., 1978—83 й. лар телевидениеда, 1997 — 2002 й. лар Ёш томошабинлар театрида реж., 1994—97 й. лар Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган. Саҳналаштирган спектакллари: «Она» (К. Чапек), «Қиёмат қарз» (Ў. Умарбеков). «Инсонликка номзод» (М. Каримов), «Оғриқтишлар» (А. Қаҳҳор), «Сохта оқсуяк» (Ж. Мольер), «Қаердасан, жон болам» (М. Бо-боев), «Қирол Лир» (У. Шекспир) ва б. М. ҳар бир спектаклни бадиийғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган. Маҳмудовнинг «Адолат куни», «Овсинлар», «Садоқат» каби саҳна асарлари. «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесалари ҳам бор.

Loading...