МАҲМУДОВ Жўра (1915.16.6 – Иштихон тумани — 1987) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, 1-Белоруссия фронти, 7-гвардиячи отлиқ аскарлар кор-пуси, 15-гвардиячи отлиқ аскарлар дивизиясининг гвардиями сержанти. 1945 й. 23 янв. да Польшанинг Камиш ш. яқинида Просна дарёсини 2 жойдан кечиб ўтиб ва пулемётдан ўт очиб, эскадроннинг дарёдан ўтишини таъминлаганлиги учун Қаҳрамон унвони берилган (1945 й. 27фев.). Урушдан кейин ўзи туғилган қишлоқца яшаган. Иштихон туман ёнғиндан сақлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.