МАҲМУДОВА Олия Тешаевна

МАҲМУДОВА Олия Тешаевна (1939.30.9, Бухоро) — Узбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2002). Бухоро пед. ин-тини тугатган (1962). 1962 й. дан Жондор туманидаги 3мактабда мат. ва чизмачилик фани ўқитувчиси. Маҳмудова дарсларни янги педагогик технология асосида, техника воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда ўтади.