МАҲСУЛОТ

МАҲСУЛОТ — иқтисодий фаолиятнинг ашёлар ва хизматларда мужассам этилган натижаси. Унинг моддий-буюм шакли моддий Маҳсулот кўринишига эга. Маънавият соҳасида ғоя, ихтиро ва кашфиётлар, янги технологиялар, и. т. натижалари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, информацион Маҳсулотлар, адабиёт ва санъат асарлари — интеллектуал Маҳсулотлар яратилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида яратиладиган ва моддий кўринишга эга бўлмаган Маҳсулотлар, одатда, моддий-ашё шаклига эга бўлмайди. Ўзига хос хусусияти шундаки, унинг фойдали самарасини хизматни яратиш, кўрсатиш жараёнларидан ажратиб бўлмайди. Mac, врачлар, ўқитувчилар хизмати Маҳсулот оралиқ ва пировард Маҳсулот ларга бўлинади. Оралиқ Маҳсулот — ишлаб чикарувчилардан ишлаб чиқарувчиларга сотиладиган Маҳсулот бўлиб, и. ч. нинг кейинги босқичларида фойдаланилиши билан лировард Маҳсулотдан фарқ қилади. Мамлакатда бир йил давомида ишлаб чиқарилган ва ялпи қиймати бозор нархларида ҳисобланган жами миллий иқтисодиетнинг пировард М. и ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ни ташкил қилади.