МАҲТУМҚУЛИ

МАҲТУМҚУЛИ (тахаллуси Фироғий; 1733, Гурган дарёси соҳилидаги Ҳожи-говшан қишлоғи — 1791) — туркман шоири ва мутафаккири. Отаси Давлатмамат Озодий (1700—1760) ҳам шоир бўлган. Маҳтумқули бошланғич таълимни оилада ўз отасидан олган. Сўнг қишлок мактабида Ниёзсолиҳ мулла қўлида ўқиган. Дастлаб М. Халач атрофининг Қизилоёқ қишлоғидаги Идрисбобо мадрасасида, кейинчалик Бухоронинг Кўкалдош, Хиванинг Шергозий мадрасаларида таҳсил олган. Низомий, Фирдавсий, Фузулий, Навоий сингари машҳур шо-ирлар ижодидан баҳраманд бўлган. Заргарлик б-н шуғулланган. Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Самарқанд, Туркистон каби бир канча шаҳарларга саёҳат килган. Маҳтумқулининг оилавий шароити хусусида ҳар хил риво-ятлар бор. Маҳтумқулишунослар М. Менглихон исмли кизни чин дилдан севганини, бирок уларнинг турмуш қуришига имкон бўлмаганини ёзадилар.

Маҳтумқули бир канча лирик шеърлар, лирикэпик достонлар, ғазал ва мухаммаслар ёзган. Бизгача унинг лирик, фалсафий, панднасиҳат характеридаги 10 минг миерадан ортиқ шеърлари етиб келган. Маҳтумқули шеърларида туркман халқининг ҳаёти, урф-одатлари, ўз даврининг муҳим ижтимоийсиёсий ҳодисалари, шоирнинг ички кечинмалари теран ифода этилган («Бўлмаса», «Келгай», «Билан», «Найлайин», «Етмас», «Булар», «Кетди замона» ва б.). Асарларида туркман уруғларини бирлашишга чақирган. Улар ўртасидаги низожанжалларни тугатишга уринган («Така, ёвмут, кўкланг, ёзир, алили — Бир давлатга қуллик килсак бешимиз…»).

Маҳтумқулининг ишқ-муҳаббат мавзуидаги шеърлари ҳам оҳангдорлиги, чукур фалсафий моҳияти билан ажралиб туради. Шоирнинг ҳаёт ва ўлим, инсон ва борлиқ, гўзал инсоний фазилатлар ва одоб-ахлоққа оид шеърларида ислом дини ҳамда тасаввуфий карашлар таъсири яққол сезилади («Маҳтумкули, шукр эт сен Худога, Ўлим баробардир шоҳу гадога…»).

Кўп шеърларига Қуръони Карим оятлари, ҳадиси шарифнинг маз-мунмоҳияти сингдирилган. Шоир шеърларида пайғамбарлар, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий сингари улуғ зотлар жуда кўп тилга олинади. Шунингдек, Аллоҳга муножот, Расулуллоҳ (сав)га мурожаат оҳанглари Маҳтумқули шеъриятининг энг асосий тамойилларидан биридир («Риёдан, ё Раб», «Сочди Муҳаммад», «Ё Расул» ва б.).

Маҳтумқули услубида халқ оғзаки ижодига яқинлик бор. Маҳтумқули туркман халқининг мақол ва маталларини, халқтилига хос айрим унсурларни адабиётга олиб киришда катта хизмат қилган. Шоирнинг пурмаъно мисралари туркман миллатининг ҳикматли сўзлари, афоризмлар қаторидан ўрин олган. Маҳтумқули ижоди Европа ва рус шарқшунослари, туркман ва ўзбек олимлари томонидан тадқиқ этилган; қиёсий ўрганилган. Хусусан, Навоий ижодининг Маҳтумқулига таъсири ва б. адабий таъсир масалалари текширилган (С. Қориев, «Навоий ва Маҳ-тумқули», «Маҳтумқули ва Ислом шоир», «Маҳтумқули шеърлари асосида яратилган ўзбек халқ қўшиклари» ва б.).

Маҳтумқули шеърияти барча туркий миллатлар, жумладан, ўзбекларнинг ҳам маънавий мулкига айланган. Бир неча марта шеърлари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган. Кўплаб шеърлари ҳофизлар томонидан куйга солиб айтилади. Маҳтумқули ҳақида кинофильм, спектакль ва бадиий асарлар яратилган.

Ас: Танланган асарлар, Т., 1963; Маҳтумқули шеъриятидан, Т., 1976; Сайланма, Т., 1995; Туркман мумтоз шеърияти дурдоналари, Урганч, 2000.

Ад.: Қурамбоев К., Ўзбек-туркман адабий алоқалари, Т., 1978.

Баҳодир Каримов.

Loading...