МАИШИЙ ЖАНР — тасвирий санъатнинг кундалик ижтимоий ва шаҳсий қаётни, маиший турмушни акс эттирадиган жанри. Турмушда кўзга ташланалиган ўзаро муносабатлар ва хаттиҳаракатларни, унинг имки моҳи-яти ва ижтимоийтарихий мазмунини чуқур очиб бериш каби хусусиятларга эга. Демократик ва реалистик бадиий анъаналарнинг ўсиши, рассомларнинг халқ ҳаёти ва меҳнат фаолиятини атрофлича тасвирлашга қизиқишининг ортиши билан боглиқ ҳолда ривожланди. Маиший жанрда рангтасвир (картина) етакчи ўрин тутади, графика, кичик ҳажмдаги ҳайкалтарошликда ҳам маиший мавзу кенг тарқалган.
Маиший лавҳалар ибтидоий санъат (ов манзаралари, урф-одатлар тасвирлари), Шарқ (деворий расмлар ва рельефлар) ва Юнон (вазалар безаги) санъ-атила кўп учрайди, эллинизм санъатила муҳим ўрин згаллаган. Дастлабки намуналари Қад. Шарқ (Хитой, кей-инроқ Корея, Япония)да яратилли. Уйгониш даврида Маиший жанр реал воқеалар, маиший деталлар б-н бойитилди. Ўрта асрларда ҳам Европа, ҳам Осиёда деворий расмлар, бўртма нақшлар, миниатюрала кенг тарқалди, Шаркда ва Европада саиъатнинг махсус жанри сифатида намоён бўлди.
Маиший жанрда 17-а. дан маиший ҳаёт ижтимоий мазмунга эга бўлди, ҳажвий, ижтимоий танқидий йўналиш юзага келди, эмоционал нафислик, психологик нозиклик ва ўткир хаётий кузатишлар ўз аксини топди. Жахрн рассомлари Жотто, Рембрандт, У. Хогарт, А. Ватто. Ф. Гойя, П. П. Рубенс, В. Г. Перов, И. Е. Репин, В. Е. Маковский, А. А. Дейнека кабиларнинг Маиший жанр жлаги етук санъат асарлари машҳур.
Ўзбекистон ҳудудида Маиший жанр деворий расмларда ва миниатюралярпя ўз ифодасини топган. 20-а. да рассомлардан Б. Ҳамдамий, Л. Абдуллаев, 3. Иногомов, Маиший жанр Саидов ва б., амалий санъат устал ари А. Мухторов, Ш. Мўминова ва б. маиший мавзуда асарлар яратдилар.