МАИШИЙ ХИЗМАТ

МАИШИЙ ХИЗМАТ, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш — аҳолига ноишлаб чиқариш ва и. ч. хизмати кўрсатиш соҳасининг бир қисми. Маиший хизмат кишиларнинг касбий ва ижтимоийсиёсий фаолиятига боглиқ булмага н холла моддий хамда маънавий эхти-ёжларни бевосита қондириш бўйича амалга ошириладиган ижтимоий-Taujкилий усуллар ва шакллар б-н тавсифланади. Ҳоз. шароитларда Маиший хизмат халқ хўжалигининг махсус индустриал моддийтехника базаси — саноат корхоналари ва к-тларига зга бўлган алоқида тармоги ҳисобланади. Маиший хизмат корхоналари томонидан якка тартибда шахсий истеъмол буюмларини тайёрлаш, истеъмол қийматини йўқотган, рўзғорда ишлатиладитан ва шахсий фойдаламишдаги буюртмаларни тиклаш, шахсий хизматлар кўрсатиш ва б. ишлар бажарилади. Маиший хизматга уй-жойни таъмирлаш, якка буюртмалар бўйича мебеллар тайёрлаш ва уларни таъмирлаш, кир ювиш, буюмлар ва кийим-кечакларни кимёвий тозалаш ва бўяш. якка тартибда пойабзал, кийимкечак, мўйнали ва трикотаж буюмлари тикиш ва таъмирлаш, автомобилларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, рўзгор техникаси машиналари ва асбоблари, радио ва телеаппаратураларни, шунингдек, мусиқа асбобларини таъмирлаш, қимматбаҳо нарсаларни ломбардларда сақлаб бериш бўйича хизматлар, фотохизматлар, сартарошлик, маданиймаиший ва спорт буюмларини ижарага бериш хизматлари. хонадонларни йигиштириш билан боглиқ хизматлар, турли топшириқдарни бажариш ва б. б-н шуғулланалиган корхоналар ва ташкилотлар фаолияти киради. Ижтимоий тараққиёт, техника воситаларининг ривожи, шунингдек, халқ моддий фаровонлигининг ортиши билан аҳолининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари ҳам ўсиб-кўпайиб боради. Бу ҳолат Маиший хизматнинг ижтимоийташкилий усуллари ва шаклларининг кенгайишини тақозо этади. Маиший хизмат корхоналари хизмат кўрсатиш соҳаларининг бошқа тармоқлари (мас, савдо, умумий овқатланиш, болалар муассасалари, турар жой, коммунал хўжаликлари ва ҳ. к) б-н биргаликда хонадон хўжалигида бажариладиган айрим ишлар ва хизматларни аста-секин ижтимоий и. ч. ва умумий хизмат кўрсатиш шакллари билан алмаштириб боради.

20-а. бошларига қадар Ўзбекистонда аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг уз анъаналари ва тарихига эга бўлган тизими шаклланган эди. Қишлоьушрда ва шахар махаллаларида сартарошлар. чегачилар, чеварлар. шунингдек, косиб ва ҳунармандлар Маиший хизмат кўрсатиш вазифасини бажарганлар. Устахоналар ва сартарошхоналар шаҳар ва қишлоқ бозорлари х. удудида, маҳалла гузарларида жойлашган эли. 20-а. нинг 20-й. дан бошлаб давлат томонидан Маиший хизмат сохасини ривожлаитиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди. Маиший хизмат артеллари тузилди, янги ателье, устахона, маиший хизмат уйлари, корхоналар очилди, Маиший хизмат индустрияси яратилди. 1965 й. да республикада Маиший хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди. 1965—80 й. ларда Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари сони 8382 тадан 18031 га етди (шу жумладан, қишлоқжойларида 4403 тадан 11293 тага етди). Маиший хизмат уйлари ва ихтисослаштирилган корхоналар ишга туширилди, фақат 1971 — 75 й. ларда 20 минг янги технологик асбоб-ускуналар ўрнатилди. 1990 й. га келиб республикада ателье ва устахоналарни хам қўшиб ҳисоблаганда 26,9 минг Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ишлади, аҳоли жон бошига Маиший хизмат кўрсатиш хажми 1965 й. га нисбатан деярли 10 марта кўпайди. 90-й. дар бошилан тизимни бозор муносабатларига ўтказиш учун Маиший хизмат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш бошланли. 1992 и. апр. да республика Маиший хизмат кўрсатиш вазирлиги тугатилди ва унинг негизида аҳрлига Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари уюшмаси — «Ўзмаишийхизматуюшма» тузилди. 1992—95 й. ларда Маиший хизмат тармоқдарига қарашли 12587 корхона хусусийлаштирилди ва акциядорлик жамиятлари, жамоа корхоналари, хусусий корхоналарга айлантирилди. 1994—95 й. ларда шахар ва қишлокларнинг гузарларида 474 савдомаиший мажмуалар ташкил этилди. Барча вилоят марказларида, туманлар ва шақарларда Маиший хизмат соҳасидаги кичик, хусусий ва ўрта бизнесни мувофиклаштириш ва қўллаб-қувватлаш уюшмалари тузилди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1997 й. 17сент. даги қарори билан Маиший хизмат кўрсатиш сохасини бошкаришни давлат тасарруфидан чикаришни давом эттириш, Маиший хизмат корхоналари ва маҳаллий бошқарув органларнинг хўжалик мустақиллигини ошириш мақсадида «Ўзмаишийхизмату-юшма» тугатилди. Аҳолига Маиший хизмат кўрсатиш ишларини ҳудудий (вилоят) уюшмалари, Маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг туман (шахар) уюшмалари бошқаради. Улар ақолига 800 дан ортиқ хизмат турини кўрсатади.

ЎзРда аҳолига Маиший хизмат кўрсатиш сохасига чет эл инвестицияси ҳам жалб этилган. Мамлакатда Туркия, Корея Республикаси, Германия, Италия, Франция ва б. давлатлардан келган ин-весторлар қамкорлигида ташкил этилган қушма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. 2000 й. да Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилган Маиший хизмат ҳажми 47,5 млрд. сўмни ташкил этди, аҳоли жон бошига 12340,2 сўмлик пулли хизматлар кўрсатилди.

Элшод Исюисв, Қодиржон Юсупов.

Loading...