МАЖНУНТОЛ

МАЖНУНТОЛ (Salix babylonica L.) толдошлар оиласига мансуб дарахт. Бўйи 8—10 м ча. Пояси тик, новдалари туксиз, ялтироқ, узун ва ингичка, эгилиб ўсади. Бир йиллик новдалари эса майин тук билан қопланган. Барги оддий, наштарсимон пояда кетма-кет жойлашган. Гули бир жинсли, тўпгули кучаласимон. Март— апрелда гуллайди, уруғи тукли. Мажнунтол манзарали дарахт сифатида кўп ўстирилади. Новдаларидан саватлар, шиша идишларнинг ғилофлари, ҳар хил мебель анжомлари ва б. тўқилади. Мажнунтол қогоз и. ч. ва тери ошлашда ҳам ишлатилади.

Loading...