«МАЖОЛИС УН-НАФОИС» («Нафислар мажлислари») — Алишер Навоий тазкираси (1490—91; 1497—98 й. да қайта ишланган). Туркий тазкирачиликнинг илк намунаси. Асарда 15-а. да Хуросон ва қўшни мамлакатларда яшаган шоир, ёзувчи ва олимлар (жами 459 киши) ижодига оид қисқа маълумотлар берилган. Маълумотлар йиллар, географик ўринлар ҳамда сулолавий тартибларга таяниб жойлаштирилган. 8 кием — «мажлис»дан иборат. 1—2мажлисларда муаллифнинг салафлари — тазкира ёзилаётган вақтда ҳаёт бўлмаган шоирлар, 3мажлисда ўзига замондош шоирлар ҳақида маълумотлар келтирилган. 5—6 мажлисларда Хуросон, Самарқанд, Хоразм, Қарши, Бадахшон, Қазвин, Сова, Кирмон, Шероз ва б. жойлардан чиққан калам ахдлари ҳақида; 7мажлисда эса темурийларга мансуб шоирлар ҳақида фикр юритилган. 8 мажлис Султон Ҳусайн Бойқарога бағишланган. Тазкирада шоирларнинг билим даражаси, ахлоқи, дунёқараши, меҳнатга муносабати каби хусусиятлари алоҳида кўрсатилган. Ҳар бир шоирга берилган тасниф унинг ижодидан намуна келтириш билан асосланган.
Асарда бадиий ижод асоси ва моҳиятини белгиловчи назарий масалалар юзасидан ҳам фикр юритилган: мазмун ва шакл ҳақида фикрлар илгари сурилган, шоирлар ижодига баҳо беришда асарларнинг ғоявий мазмуни билан бирга бадиий маҳоратига ҳам эътибор қаратилган. Навоий ўз даври адабий муҳитининг қизғин манзарасини, адабиётдаги поэтик жанр ва турлар рангбаранглигини кўрсатиб берган. Асар қизиқарли ва содда, равон услубда ёзилган, фикрлар пухта ва ихчам ифодаланган. Тазкира 15-а. ўзбек илмий на-срининг гузал намунаси ҳисобланади.
«Мажолис ун-нафоис ун-н.» бошқа халқлар тилларига ҳам таржима қилинган ва тазкирачилик ишига самарали таъсир кўрсатган. Чунончи, 16-а. да форс тилига 3 марта (Фахрий Ҳиротий, 1521—22, Ҳирот; Қазвиний, 1522—23, Истанбул; Шоҳ Али, 1598, Нишопур) таржима қилинган. Шоир Содиқий «Мажолис ун-нафоис ун-н.»дан ил-ҳомланиб, туркийда «Тазкираи мажма ул-хавос»ни тузган. «Мажолис ун-нафоис ун-н.»нинг 15-а. охири — 16а. бошларида кучирилган бир неча нусхаси Вена, Париж, Боку, Санкт-Петербург, Тошкент ва б. жойларда сақланмоқда.
Ад.: Ҳайитметов А., Алишер Навоийнинг адабийтанқидий қарашлари, Т., 1959; Ой бе к, Навоийнинг «Мажолис уннафоис» асари ҳақида, 9-ж., Т., 1974; Маллаев Н., Ўзбек адабиёти тарихи, 1китоб, 3нашри, Т., 1976; Навоий А., Асарлар [ 15 жиддли], 12-ж., Т., 1966; Навоий, Мукаммал асарлар тўплами [20жилдли], 13-ж., Т., 1997.