МАК-ДУГАЛЛ (Me Dougall) Уильям (1871.22.6, Ланкашир – 1938.28.11, Дерам, АҚШ) — инглиз-америка психологи. 1904 й. дан Оксфордда, 1920 й. дан АҚШда фаолият кўрсатди. Гарвард (1920-27) ва Дьюк (1927-38) ун-тлари проф. М.-Д. психологик ҳаёт негизида «горме» (юн. hormoa — интилиш) ётишини таъкидлайди. Шу боис М.-Д. психологияси «гормитик» деб ном олган. «Горме» биологик аҳамиятга молик интилиш сифатида талқин қилинади. М.Д. мақсад сари инстинктив интилиш азалдан жонли нарса табиатида бўлади, деб ҳисоблайди. Инсоннинг ўз камолоти жараёнида ҳиссий дойра иерархик тузилиш касб этади. Олдин бир қатор ҳиссий янгиланишлар етакчилик қилса, кейинчалик шахс характерида мужассамлашган эготик (юн. «ego»—«мен») жабҳа ус-туворликка эришади. М.-Д. шахснинг метапсихологик назариясини ишлаб чиққан. Унга кўра, фикрловчи ва интилувчи «мен» инсон психофизик ҳаётини бошқаради. Асосий асарлари; «Ижтимоий психологияга кириш» (1908), «Тана ва онг» (1911), «Гуруҳли онг» (1920).