МАКЕДОН ТИЛИ

МАКЕДОН ТИЛИ — ҳиндевропа тиллар оиласига кирувчи жан. славян тилларидан бири, Македония Республикасининг расмий тили (2 млн. га яқин киши сўзлашади). Лаҳжалари ғарбий, шарқий, шим. гуруҳларга бўлинади. Адабий Македон тилида 5 та унли фонема (а, о, у, е, и)дан ташқари, «р» ундоши ҳам бўғин ҳосил қилади. Урғусиз бўғинлар редукцияси учрамайди. «Х»дан бошқа барча шовқинли ундошлар жаранглиликжарангсизлик бўйича ўз жуфтига эга. Ундошлар қаторида қаттиқ — юмшоқлик кузатилади. Отларда келишик қўшимчалари йўқ, синтактик муносабатлар аналитик тарзда ифодаланади. Феъллар мураккаб замон шакллари тизимига эга. Македон тили алифбоси кирилл ёзу-вмга, имлоси эса фонетик қонунқоидаларга асосланган.

Prev Article

МАКВИС

Next Article

МАКЕДОНИЯ