МАКЕДОНИЯ

МАКЕДОНИЯ — Болқон я. о. нинг марказида жойлашган тарихий вилоят. М. ҳудудига аҳоли (иллирий ва фракий қабилалари) неолит давридан бошлаб жойлашган. Мил. ав. 5 — 2-а. ларда Македония ҳудудида Қад. Македония давлати бўлган. Мил. 6 — 7-а. ларда Македония ҳудудида славян қабилалари кўчиб келган. Славянлар маҳаллий қабилалар билан аралашиб кетган. 7-а. да Византия М. славянларини қисман ўзига бўйсундирган. 9-а. нинг 2-чорагида Македониянинг катта қисми Биринчи Булғор подшолигита кирган. 9—10-а. ларда Македония ҳудудида мулкдорлик (феодал) муносабатлари шаклланган, хри-стианлик кенг ёйилган. 10-а. нинг 70-й. ларида Ғарбий Булғория подшолиги вужудга келиб, Македония мазкур подшолик ҳудудининг асосий қисмини ташкил қилган. 1018 й. да Македонияни Византия босиб олган. 1230 й. да Македония Иккинчи Булғор подшолиги ҳудудининг бир қисмигаайланган. 14-а. нинг ўрталарида Македонияни Сербия, 14-а. нинг сўнгги чорагида эса Усмонли турк империяси босиб олган. Туркия зулмига карши миллий озодлик курашлари кўтарилган (Илинден қўзғолони, 1903). Болқон урушлари натижасида (1912—13) Македония Сербия (Вардар Македонияси), Греция (Эгей М. си) ва Болгария (Пирин ўлкаси) давлатлари ўртасида бўлиб олинган.

Loading...