МАКЕДОНИЯ

МАКЕДОНИЯ, Қадимги Македония — Болқон я. о. даги қад. давлат (мил. ав. 5 — 2-а. лар). 4-а. нинг ўрталарида подшоҳ Филипп IIМ. ҳудудларини бирлаштирган, 359 й. дан 338 й. гача Фокида, Фессалия, Халқидика, Фракия ва б. ни қўшиб олган. 338 й. да Филипп II Херонея яқинида юнон полисларининг бирлашган қўшинларини тормор келтириб, бутун Юнонистонни Македонияга бўйсундирган. Унинг ўғли Александр (336—323 й. да подшохлик қилган) отасининг босқинчилик сиёсатини давом эттириб, Ахоманийлар давлатиии босиб олган ва йирик монархия барпо қилган. Ҳоз. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам унга тобе бўлган. Мустаҳкам бўлмаган бу монархия Александр ўлимидан сўнг тезда парчаланиб кетган. Македония қўл остида фақат Юнонистон қолган, у ҳам 229 й. кўпгина курашлардан кейин мустақилликка эришган. Македониянинг ўзида эса тахт учун диадохлар ўртасидаги курашлар натижасида антигонийлар сулоласи қарор топган. Рим билан бўлиб ўтган Македония урушлари (215—205, 200—197, 171 — 168) натижасида Македония тўла мағлубиятга учраган ва мил. ав. 148 й. Эпир ва Жан. Иллирия билан биргаликда Рим вилоятига айлантирилган.

Loading...