Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МАКЕЕВКА

МАКЕЕВКА (1920-31 й. ларда Дмитриевск) — Украинанинг Донецк вилоятидаги шаҳар (1925 й. дан). Т. й. стяси. Аҳолиси 401 минг киши (1997). Тошкўмир қазиб олинади. Металлсозлик, кўмир к-тлари, қувур қуйиш, кокскимё, цемент з-длари бор, кончилик асбоблари ва б. ишлаб чикарилади. Енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Муҳандислик қурилиш ин-ти, театр, ўлкашунослик музейи мавжуд. Шаҳар 1777 й. дан маълум.

Prev Article

МАКЕДОНЛАР

Next Article

МАКЕНЗИ