МАКЕНЗИ

МАКЕНЗИ, Маккензи — Канаданинг шим.-ғарбидаги даре. Катта Қуллар кўлидан бошланиб, Макензи пасттекислигидан оқади ва Шим. Муз оке-анининг Бофорт денгизига қуйилади. Уз. 1770 км, Писривер ирмоғи билан бирга 4250 км, ҳавзасининг майдони (Катта Қуллар кўли ҳавзасига кирувчи Қуллар, Писривер ва Атабаска дарёлари системаси билан бирга) 1804 минг км2. Водийси боткркланган, қорақарағай ўрмонлари билан қопланган. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳор ва ёзда серсув бўлади. Ўртача сув сарфи 11 минг м3/с Окт. дан май ойигача музлайди. 2200 км масофада (дельтаси ва ирмоқлари билан бирга) кема қатнайди. Шотланд савдогари ва сайёҳи А. Макензи 1789 й. да дарёнинг бошланишидан қуйилиш жойигача босиб ўтган.