МАКОН (археологи я да) — тош ва жез даврида яшаган ибтидоий одамларнинг мавсумий, вақтинчалик бошпанаси ёки доимий, даврий турар жойи. К,ад. тош даври М. лари гор ва унгурларда (Тешиктош, Обираҳмат ва б.) булоқ бўйларида (Кўлбулоқ ва б.) жойлашган бўлиб, улар аждодларимизнинг узок, муддатли бошпанаси ҳисобланади. Мезолит давридан бошлаб табиий-географик щароитни ўзгариши билан (буюк музликлар давридан сўнг) аждодларимизнинг Маконлари даре ва кўл ёқаларида қад кўтаради ва кўпроқ мавсумий характер касб этали, ишлаб чиқарувчи хўжалик, биринчи навбатда, деҳқончилик кашф этилиши билан Маконлар ўтроқ қабилаларнинг доимий турар жойига айланган ва улар асосида кейинроқ қишлоқ ва шахарлар таркиб топган.