МАКОВСКИЙ Владимир Егорович [1846.26.1 (7.2) , Москва – 1920.21.2, Петроград| — рус рассоми, рус рангтасвирида маиший жанрнинг йирик устаси. Петербург БА қақиқий аъзоси (1893). Москва рассомлик, хайкалтарошлик ва меъморлик билим юртида ўқиган (1861—66), шу ерда, кейинчалик Петербург БАнинг Олий рассомлик мактабида даре берган (1894—1918; 1895 й. дан ректор). М. дастлабки асарларидаёқ («Шифокор қабулхонасида», 1870; «Булбул ишқибозлари», 1872—73 ва б.) унинг зийраклиги, юморни чуқур ҳис қилиши, кундалик турмушни ҳаққоний. ҳаётий тасвирлай олиши яққол намоён бўлди. 1870-й. лардан ижодида асосий мавзу — шахар ҳаётини акс эттирди: «Кутиш» (1875), «Мақкум» (1879), «Банкнинг синиши» (1881), «Учрашув» (1883), «Йўлкада» (1886—87) ва б. М. асарларида пленэр рангтасвирига яқинлашди, демократик карашларини «Волгада» туркум асарларида ифода этди; портрет ва иллюстрация (графика) жанрида хам самарали ижод қилди.