МАКРОИҚЛИМ

МАКРОИҚЛИМ (макро… ва иқлим) катта ҳудудлар, географик зоналар, материклар ва океанлар ёки уларнинг айрим қисмлари ва хатто, бутун Ер шарининг иқлими. Ер юзаси ана шундай ер қисмининг географик омиллари ва атмосфера умумий циркуляцияси шароити ўхшаш бўлса, Макроиқлими ҳам бир хил бўлади. Mac, пассат зонаси Макроиқлими, Шарқий Сибирь М. и, Ўрта денгиз бўйи Макроиқлими, Антарктида платоси Макроиқлими ва ҳ. к. М. дан фаркди ўлароқ, маҳаллий иқлим, микроиқлим кичик ҳудудлар иқлими бўлади.