МАКРОСЪЁМКА, макросуратга олиш — кўзга кўринадиган (макро-скопик) нарсалар (объектлар ёки деталлар) ни оддий суратга олишдагига нисбатан йирикроқ (1:5 дан 20:1 гача) масштабда фотосуратга олиш ёки ки-нотасвирга тушириш. Одатда, майда ва ўртача катталикдаги нарсалар учун қўлланилади. Макросъёмка қисқа масофа (оптик тизимнинг 6,0— 1,05 фокус масофаси)дан туриб бажарилади. Макросъёмка объект ёки деталларнинг оддий кўз билан илғаб бўлмайдиган қисмлари ёки тузилишини суратдаги тасвир ёки экранда кўрсатишга имкон беради. Макросъёмкада объектларни параллакссиз (ўзгаришсиз) қайд қилиш (қ. Параллакс) қурилмаси б-н таъминланган фото – ва киноаппаратуралардан фойдаланилади. Бу аппаратларнинг объективлари қисқа фокусли (фокус масофаси 20 мм дан кичик) ёки оддий (фокус масофани қисқартирувчи линзали) бўлади. Макросъёмка, асосан, и. т. ишлари учун илмий-оммабоп ва ўкув фильмлари яратишда, техник мақсадларда қўлланилади.