МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ПЕДАГОГИКАСИ

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ПЕДАГОГИКАСИ — педагогикаттг мактабгача ёшдаги болаларга тарбия бериш ҳамда уларнинг шахсиятини шакллантириш қонуниятлари, тамойиллари, воситалари, шакл, усул ва методларини ўрганувчи соҳаси. Мактабгача ёшдаги болалар педагогикаси бола психологияси, ёш анатомияси ва физиологияси, тиббиёт, гигиена, шунингдек, тилшунослик, нафосат тарбияси, ахлоқ фанлари билан узвий боғлиқ. 19-а. нинг 2-ярмида умумий пед. дан ажралиб чиққан. Бу бир томондан ёш психологиясининг ривожланиши ва илмнинг алоҳида тармоғи сифатида намоён бўлиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан аёлларнинг ф-ка ва з-дларга жалб этилиши натижасида болалар муассасаларининг вужудга келиши билан изохланади. Инглиз утопик социалисти Р. Оуэн биринчи бўлиб болаларга илк ёшдан ижтимоий тарбия бериш ғоясини асослаб берди ва пролетар болалари учун мактабгача ёшдаги болалар муассасасини очди. Худди шу вақтдан бошлаб Мактабгача ёшдаги болалар педагогикаси фаннинг махсус тармоғи сифатида шаклланди ва ривожлана бошлади. 20-а. бошларида эркин тарбия жараёнида бола шахсиятини ривожлантириш ғояси кенг тарқалди.

Мактабгача ёшдаги болалар педагогикасининг асосий вазифаси — мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашнинг мазмун, шакл ва методларини ишлаб чиқишдан иборат. Мактабгача ёшдаги болалар педагогикасининг методологик асосини диалектик билиш назарияси хамда шахснинг эволюцион тарзда тараққий этиш қонуниятлари, ЎзРнинг 1997 й. ги «Таълим тўгрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий ластури», ўзбек халқининг маънавий-ахлоқий мероси ҳамда бола тарбиисмга оид тарихий тажрибаси, ил-гор мамлакатлардаги педагогик қарашлар, пед., психология, фалсафа, этика, эстетика, тилшунослик, тибби-ёт, одам физиологияси ва гигиенаси, антропология каби фанларнинг илмий асослари, хулосалари хамда қонуниятлари ташкил қилади.

Мактабгача ёшдаги болалар педагогикасидан тадқиқотлар кузатиш, педагогик тажриба, суҳбат, ҳужжатларни ўрганиш, болалар фаолияти махсулини таviил қилиш методлари орқали амалга оширилади. Бу методлар асосида тадқиқотлар мазкур соха билан шуғулланувчи тадқиқотчи ва тарбиячилар томонидан олиб борилади. Ҳар бир кузатиш жараёни батафсил ёзилади ва илмий жиҳатдан тахлил қилинади. Педагогик тажрибада биринчи навбатда бола, унинг ривожланиши учун яратиладиган педагогик шарт-шароитлар назарда тутилади. Педагогик тажриба эҳтиёткорлик б-н объектив равишла олиб борилганлагина амалга ошириладиган тадқиқот натижаларининг объективлигини таъминлаш имконияти туғилади. Суҳбат методи у ёки бу болани, ёки бир гурух. болаларни яхшироқ ўрганиш имконини яратади, таълимтарбия жараёнида йўл қўйилган хатолар аниқланади. Болалар билан суҳбат уларнинг қизиқишларини, нутқидаги ўзига хосликни, атроф муҳит ҳамда кишиларга муносабатини аниқлашга ёрдам беради. Ҳужжатлар, яъни боғча ва алоқида тарбиячиларнинг режа ва ҳисоботларини урганиш хам назарий хулосалар чиқарииша муҳим ахамиятга эга. Шу билан бирга мазкур ҳужжатлар мактабгача таълим муассасаларидаги ташкилий ишлар хақида аниқ хулосалар чиқариш имконини яратади. Ушбу хулосалар уз навбатида тарбия усулларини кашф этишга ёрдам беради. Болалар фаолияти маҳсулини таҳлил қилиш методи Мактабгача ёшдаги болалар педагогикасининг муҳим та-дқиқот метолилир. Болалар фаолияти тахлили уларни шакллантиришда жуда ямии натижалар беради.

Ўзбекистонда Мактабгача ёшдаги болалар педагогикаси масалалари Ўзбекистон пед. фанлари и. т. институти, Тошкент пед. унти ва б. илмий та-дқиқот муассасаларида ишлаб чиқилади. Жумлалан, 1996-2000 й. ларда Ўзбекистон пед. фанлари и. т. институти томонидан амалга оширилган мактабгача таълим жараенининг мазмунини янгилашга йўналтирилган бир катор тадқиқотлар, хусусан, «Мактабгача ёшдаги болаларнинг тайёргарлик даражасига қўйилган давлат талаблари», «Учинчи минг йиллик боласи» каби таянч дас-турларнинг яратилиши диққатга сазовор.

Мактабгача ёшдаги болалар педагогикасида амалга оширилган тадқиқотларнинг энг муҳими сенсор тарбия тизими назарий асосларининг яратилганлигидир. Чунки сенсор тарбиянинг асосий мақсади болалар фаолиятининг ҳар хил турларини амалга ошириш жараёнила унинг сенсор қобилиятини тараққий эттиришдан иборат.

Роҳатой Сафарова, Лайло Шермаматова.

Loading...