МАЛАКА — 1) психологияда — муайян касб, ишни яхши ўзлаштириш натижасида орттирилган маҳорат. Одатда, бирон иш жараёнида ҳаракатлар англанилган ёки англанилмаган тарзда амалга оширилади. Ҳаракатни ба~ жаришда онгнинг борган сари камроқ иштирок этиши туфайли иш ғайриихтиёрий равишда ижро этила боради, айрим майда қисмларга эътибор камаяди. Ҳаракатнинг қисман ғайриихтиёрий равишда бажарилиши туфайли унинг тузилишида айрим сифат узгаришлари юз беради. Ҳаракатни ҳиссий назорат қилиш, уни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзгариб боради. Ҳаракат усулларини идрок этишдан диққат холи бўлади ва у ҳаракат вазияти ҳамда маҳсулига қаратилади. Бунинг натижасида топшириқ равон, ортиқча куч сарфламай, тез ва сифатли бажарила боради. Мас, тажрибали машинкада ёзувчи клавишларга карамасдан ёзаверади. Малака ҳосил килиш тезлиги унинг мураккаблик даражаси, кишининг ёши, индивидуал хусусияти, билими ва б. омилларга боғлиқ. Кишидаги Малака, кўпинча, бошқа Малака ҳосил бўлишида ёрдам беради. Мас, автомобиль ҳайдашни яхши билган киши трактор ва б. машиналарни ҳайдашни ҳам осонлик билан ўрганади. Бундай ҳолат Малаканинг кўчиши де-йилади. Баъзи ҳолларда эса мавжуд Малака бошқа Малакалар ҳосил бўлишига халақит беради. Бу М. нинг интерференцияси дейилади. Узоқ машқ қилмаслик ва организмнинг нормал бўлмаган ҳолатлари (касаллик, қаттиқ чарчаш, ҳаяжонланиш ва б.)да Малака йўқолиши мумкин. Бу сабаблар бартараф этилиши билан Малака яна тикланади;
2) Малака ҲУҚУ ҚДа — ишни бажариш учун қандай касб қай савияда эгаллаганлигини кўрсатувчи даража. Меҳнат крнунчилигида иш Малакаси ва айрим ходимлар Малакаси деган турларга бўлинади. Одатда, ходимларнинг Малака сига қараб уларга бирор тариф разряди берилади. Тариф разряди ходимнинг муайян иш турига лаёқатли эканлигини тасдиклайди. Давлат корхоналари, ташкилотлари ва му-ассасаларида тариф ставкалари ва мансаб маошларини белгилащда Малака разряди муҳим аҳамиятга эга. Mac, ишбай ишловчи ходимларнинг меҳнатига иш Малакаси бўйича, яъни шу иш учун унинг мураккаблигини ҳисобга олиб белгиланган баҳолар бўйича ҳақ тўланади. Ишбай ишловчи ходим вақтинча иш берувчи ташаббуси билан пастроқ разрядли ишни бажарса, у иш ҳақининг ав-валги разряди б-н бажарилган иш разряди ўртасидаги фарқни олишга ҳаклидир (Ўзбекистон Республикаси МК 95—модда).
Ходимлар Малакаси махсус Малака комиссияси томонидан белгиланади. Бунда ходимларнинг муайян бир иш турини бажараётгандаги шахсий билимлари ва маҳорати асосида разряд, категория ёки диплом берилади.