МАЛАККА

МАЛАККА — Осиёнинг жан.-шарқий қисмидаги ярим орол. Ҳиндихитой я. о. нинг жанубий қисми. Ғарбдан Андаман денгизи ва Малакка бўғози, шаркдан Жан. Хитой денгизи ва унинг Сиём қўлтиғи ўраб туради. Уз. 1300 км чамаси. Майд. 190 минг км2. Кенглиги энг тор жойида 40 км. Шим. чегараси Кра бўйни (10° ш. к.) орқали ўтади. Баъзан Малаккага Кра бўйнидан шимолроқдаги ҳудудни (тахм. 13° ш. к. гача, Мьянманинг бир қисмини) ҳам киритадилар. Малакканинг шим. қисми Таиланд, жан. Малайзия (Ғарбий Малайзия) ҳудуди. Малакканинг ер юзаси паст ва ўртача балан-дликдаги тоғлардан иборат. Энг баланд жойи — Тахан чўққиси (2190 м). Со-ҳиллари ботқоклашган пастекислик. Мезозой гранитлари орасида қалай ва вольфрам конлари бор. Олтин, мис, темир, молибден, қўрғошин, рух, боксит, кўмир конлари топилган. Иклими жан. да экваториал, шим. да субэкваториал, муссонли иқлим. Йиллик ёғин текисликларда 1000—2000 мм, тоғларда 4000 мм гача. Қалин тропик ўрмонлар, соҳил қисми мангра ўрмонлари билан қопланган. Шоли, каучукли ўсимликлар, кокос пальмаси плантациялари бор. Малаккада Малайзия пойтахти Куала-Лумпур ш. жойлашган.