МАЛАХИТ

МАЛАХИТ [roH.malache — мальва (гул-хайри баргининг рангидан)] — карбонатлар синфига мансуб минерал, Cu[CO3] (ОН)2 таркибли. Қаттиклиги 3,5—4. Зичлиги 4,0 г/см5. Қўшимчаларидан кўпроқ Zn маълум, шунингдек, СаО, SiO2, ҒеО3 ва б. Моноклин син-гонияда кристалланади. Кристаллари (игнасимон ёки призматик қиёфада) кам учрайди. Ялтирокдиги ипаксимон, олмоссимон ёки шишасимон. Мис конларининг оксидланиш зонасида ҳрсил бўлади. Ўзбекистонда Олмалиқца, РФ (Урал), Қозоғистон (Шақпақти), Замбия, АҚШ ва б. жойларда учрайди. Малахитнинг тупроксимон массалари («малахит яшили») бўёқ учун хом ашё. Одатда, куртак кўринишидаги оқиқ пўстлоқ, сталактитсимон агрегатлар, радиал толали структурага эга бўлган такрорланувчи йўл-йўл. Ранги оқяшил, баъзан қўнғиряшил. Малахитнинг куртаксимон массалари рангининг ўзгариб бориши кесмада ва жилоланган юзада ниҳоятда чиройли бўлганлиги учун қоплама безак тош сифатида ва буюмлар тайёрлашда жуда қадимдан қўлланилади. Эрмитажда (Санкт-Петербург) Малахитдан ишланган 200 дан зиёд буюм сақланади. Дала шароитида мис рудаларини қидиришда кўпинча индикатор.

Loading...