МАЛАЙЗИЯ

МАЛАЙЗИЯ (Persekutuan Tanah Malaysiu) — Жан.-Шарқий Осиёдаги давлат. Х,удудини Жан. Хитой денгизи иккига ажратиб туради; Ғарбий Малайзия (Малайя) Малакка я. о. нинг жан. да, Шаркий М. Калимантал о. нинг шим. қисмида жойлашган. Майд. 332,8 минг км2. Аҳолиси 22,2 млн. киши (2001). Пойтахти — Куала-Лумпур ш. Маъмурий жиҳатдан 13 штат ва 2 федерал ҳудудга бўлинади.

Давлат тузуми. Малайзия — федератив давлат, конституцияли монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибида. Амалдаги конституцияси 1963 й. да кабул килинган, унга Малайя федерациясининг 1957 й. ги конституцияси асос килиб олинган ва кейинчалик тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — олий ҳукмдор (подшоҳ, 2001 й. 12 дек. дан Султон Туанку Сайд Сирожиддин Сайд Нутра Жамолуллайл), у 9 малайя кенгашида яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи — 2 палатали парламент. Ижроия ҳокимиятини бош вазир бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси амалга оширади. Табиати. Малайзия экватор минтақасида жойлашган. Малакка я. о. нинг катта қисмини тепаликлар, паст ва ўртача баландликдаги тоғлар (бал. 1000—2000 м; энг баланд жойи — Тахан тоғи, 2190 м) эгаллаган. Соҳил қисмлари (эни 90 км гача) паеттекислик. Калимантан оролининг соҳиллари ҳам текислик, ўрта қисми тепаликлар ва 2000—2400 м баландликдаги тоғлардир. Малайзия даги энг баланд жой — Кинабалу тоғи (4101 м). Иклими экваторга хос, шимолроғида субэкватор муссонли иқлим. Ўртача ойлик т-ра йил давомида 25°—28°, Йиллик ёғин соҳилларда 2000—5000 мм. Дарёлари (Ражанг, Паханг, Барам, Кинабатанган ва б.) серсув. Тупроклари подзоллашган латерит, паеттекисликларда аллювиал тупроклар. Ер юзасининг 3/4 қисми доим яшил нам тропик ўрмон. Пальма, бамбук, тоғларида эман, дафна ва б. ўсади. Ўрмон ҳайвонлари кўп. Йирик ҳайвонлардан фил, икки шохли каркидон, ҳимолай айиғи, йўлбарс, қоплон, ёввойи буйволлар, шунингдек, маймун, тимсоҳ, бўғма илонлар бор. Тропик ўрмонларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси Таман-Негара, Бако миллий боғларида қўриқланади.

Аҳолисининг 54% малайялар, 34% хитойлар, 10% ҳиндлар ва б, Давлат тилиМалайзия тили, Давлат дини — ислом, Шаҳар аҳолиси 43%. Йирик шаҳарлари: Куала-Лумпур, Жоржтаун, Ипох, ЖохорБару ва б.

Тарихи. Малайзия ҳудудида одам илк палеолит давридан яшайди. Мил. ав. 3—1минг йилликларда Малакка я. о. га Хитойнинг жан.-ғарбидан австронез қабилалар келиб ўрнашган. Мил. 1минг йиллик бошларида Марказий Суматрадан малайяларнинг аждодлари кўчиб келган.

Малакка я. о. аҳолисининг Ҳиндистон б-н савдо ва маданий алоқалари бу ерда илк давлатларнинг юзага келишида катта аҳамият касб этган. Бундай давлатлар Малакка я. о. нинг ши-м. да, дарёларнинг қуйилиш жойидаги шаҳарларда вужудга келган. Бу шаҳардавлатлар 3—14-а. ларда ўзидан кучлироқ қўшни давлатларга тобе бўлган.

15-а. да ва 16-а. бошларида Малакка я. о., Риау архипелаги ва Суматра о. нинг шарқий қисми Малакка султонлиги қўл остида бирлаштирилди. 1511 й. Малакка султонлигини Португалия босиб олди. Малайзия ҳудудининг ғарбий қисми — Малайяда бир неча султонликлар ташкил топди, булардан энг йириги — Жохор 16 — 18-а. ларда бутун Малайя ни ўз ҳокимияти остида бирлаштиришга ҳаракат қилди. 1641 й. Малаккани голландлар босиб олди. 18-а. охиридан Малайя давлатига инглиз мустамлакачилари таъсир кўрсата бошлади. 1786—1888 й. лар давомида инглизлар ҳоз. Малайзия ҳудудининг катта қисмини босиб олди. Мустамлакачиларга карши уруш ҳамда қўзғолонлар бўлди (1791, 1831-32, 1875-76, 1891-94 ва ҳ. к.).

2-жаҳон уруши даврида Малайзияни япон армияси босиб одни. 1943 й. М. да боскинчиларга қарши халқ армияси тузилди. 1945 й. 2 сент. да япон босқинчилари халқ армияси томонидан тормор этидди, мамлакатда демократик ҳокимият органи — халқ қўмиталари тузилди. Кўп ўтмай инглиз мустамлакачилари Малайзияга қайтиб, илгариги босқинчилик тартибини ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Айни вактда мустамлакачилар миллий озодлик ҳаракатига сиёсий найранг йўли билан путур етказишга интилдилар. 1946 ва 1948 й. лардаги конституция ислоҳотига кўра, Сингапур Малайядан ажратилди. Малайя 1946 й. дан Малайя Иттифоқи ва 1948 й. дан Малайя Федерацияси деб атадди. 1946 й. Саравак ва Сабах Буюк Британия мустамлакасига айланди. 1948 й. июнда инглиз ҳокимияти мамлакатдаги миллий озодлик ҳаракатига қарши ҳужумга ўтди. 1949 й. фев. да малайя халқининг Озодлик армияси тузилди. 1955 й. Малайя Федерациясининг қонун чиқарувчи кенгашига сайловда Федерациянинг Британия Ҳамдўстлиги доирасида мустақиллигини ёклаб чиққан Уч партия иттифоқи (1957 й. дан Иттифоқ партияси) ғалаба қозонди. 1957 й. 31 авг. да Малайя Федерацияси мустақиллиги эълон қилинди. 1963 й. 9 июнда Лондонда Буюк Британия, Малайя Федерацияси, Сингапур, Сабах ва Саравак ўртасида М. Федерацияси ташкил топганлиги тўғрисида ўзаро битим имзоланди; 1965 й. М. билан Сингапур ҳукумати ўртасида келишмовчилик бўлиб, Сингапур Федерация таркибидан чиқиб кетди. Малайзия 1963 й. дан БМТ аъзоси. 1992 й. 1 янв. да УзР билан дипломатия муносабатларини ўрнатган. Малайзиянинг миллий байрами — 31 авг. — Миллий кун (1957).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Умуммалайзия ислом партияси, 1951 й. да тузилган; М. хинд конгресси, 1946 й. да асос солинган; М. хитой уюшмаси, 1949 й. да ташкил этилган; Малайя бирлашган миллий ташкилоти (янги), 1988 й. да асос солинган; Демократик ҳаракат партияси, 1966 й. да тузилган; Миллий фронт, 1973 й. да 12 партиянинг ҳукмрон коалииияси (иттифоқи) тарзида ташкил этилган. Малайзия касаба уюшмалари конгресси, 1949 й. да тузилган.

Хўжалиги. Малайзия — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда и. ч. саноатининг улуши — 28,7%, кончилик саноатининг улуши — 9,3%, қ. х. нинг улуши — 17,3%. Қ. ҳ. нинг асосий экини — шоли бўлса ҳам, мамлакат эҳтиёжини қондирмайди. Мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоғи каучук и. ч. дир. Бундан ташкари, кокос пальмаси, ананас, какао, чой, мурч, сабзавот, мевалар етиштирилади. Чорвачилик сует ривожланган; корамол, чўчқа боқилади. Денгиз қирғоғи яқинида ва дареларда балиқ овланади. Экспорт учун ёғоч тайёрланади. И. ч. саноатининг асосий тармоқдари: электротехника, нефтни қайта ишлаш, кимё, металлургия, автомобиль, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати; кончиликнинг асосий тармоқлари: нефть, табиий газ, қалай, темир ва мис рудалари, боксит қазиб чиқариш. Малайзия интеграл схема, кондиционер, радио ва телеаппаратуралар и. ч. бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири. Йилига 24,8 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Каучук, пальма ёғи, қалай экспорт қилишда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Ҳунармандчилик (ганчкорлик, заргарлик, каштачилик ва б.) ривожланган.

Темир йўллари уз. 2,2 минг, автомобиль йўллари уз. 52,5 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи — 2,9 млн. т. дедвейт. Д енгиз портлари: Келанг, Жоржтаун, Куантан, Куала-Лумпур. Жоржтаун, Кота-Кинабалуда аэропортлар бор.

Малайзия четга нефть, электрон ва электротехника буюмлари, қ. х. маҳсулотлари, транспорт воситалари (жумладан, автомобиль), резина техника, тўқимачилик маҳсулотлари, пойабзал, кийим-кечак сотади; четдан машинаМалайзия байроғи. ускуна, саноат ва оптика жиҳозлари, транспорт воситалари, станоклар, озиқовқат олади. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Япония, Сингапур, АКШ, Европа Ҳамжамияти мамлакатлари, Жан. Корея, Хитой, Тайвань. Пул бирлигиринггит (Малайзия доллари).

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Халқ маорифи тизими 6 й. лик бошланғич мактаб (6 ёшдан 12 ёшгача булган болалар учун), 3 й. лик кичик ўрта мактаб ва 2 й. лик катта ўрта мактаб (катта ўрта мактаб ҳузурида ижтимоий, табиий-илмий ва техника ҳамда касб-ҳунар таълими бўлимлари бор) дан иборат. Ҳунармандчилик мактаблари, ўрта техника коллежлари ва оширилган тоифадаги техника коллежларида ҳам турли кас-блар ўргатилади. Куала-Лумпур унти (1962), Миллий ун-т (1970), Технология унти (1972), қ. х. унти (1973), Жоржтаундаги ун-т олий таълим беради. Куала-Лумпурда Миллий кутубхона (1971), Миллий музей (1963, археология, этн., зоол. мажмуаси б-н) бор. Табиий каучукни тадқиқ қилиш ин-ти, Қ. х. илмий тадқиқот ин-ти, ўрмончилик ва тропик балиқчилик тадқиқот марказлари, тиббиёт и. т. институти, Ижтимоий фанлар тарихи жамияти, Малайя тили ва адабиёти агентлиги, Тамил тили жамияти мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Мамлакатда нашр этиладиган йирик газ. лар: «Берита хариан» («Кун янгиликлари», Малайзия тилида чиқадиган кундалик газ., 1957 й. дан), «Бизнес таймс» («Бизнес вақти», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1976 й. дан), «Малай мейл» («Малайя почтаси», инглиз тилида чиқадиган кечки газ., 1896 й. дан), «Минггуан Малайзия» («Малайзия ҳафта ичида», Малайзия тилида чиқадиган якшанбалик газ., 1964 й. дан), «Наньян шанбао» («Жанубий денгизлар савдо газетаси», хитой тилида чиқадиган кундалик газ., 1923 й. дан), «Стар» («Юлдуз», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1971 й. дан), «Тамил несан» («Тамиллар посбони», таъмил тилида чиқадиган кундалик газ., 1924 й. дан) ва б. Бернама ахборот агентлиги, 1967 й. да таъсис этилган. Малайзия радиоси 1946 й. дан, Малайзия телевидениеси 1963 й. дан ишлайди.

Адабиёти малайя, хитой, тамил ва инглиз тилларида. Малайя тилида яратилган адабиё’т асосий ўринни эгаллайди. 7-а. да тарихий, ҳуқуқий, диний мавзулардаги асарлар, авлиё-анбиёларнинг қиссалари, насиҳатгўйлик адабиёти яратила бошлади. Малайя адаби-ётининг янги даврини бошлаб берган адиб Абдулло ибн Абдулқодир Муншийдир. У ўзининг «Абдулло ҳақида қисса» (1849) асарида ижтимоий тенгсизлик, жоҳилликларни танқид қилади. 1925—26 й. ларда Сайд Шайх ибн Ахмад ал-ҳодининг замонавий Миср ҳаётидан олиб ёзган «Фарида Хоним» романи майдонга келди. Кейинчалик Аҳмад Навоби бин Муҳаммад Али, Аҳмад ибн Исмоил ва б. ҳам кўплаб асарлар ярата бошладилар. Аҳмад бин Ҳожи Муҳаммад Рашид Тол илк бор малайя қаҳрамонлари иштирокидаги «Ҳақиқий дўст» (1927), «Бу Салмами?» (1928) ва б. романлар яратди.

30-й,ларда яиги индонез адабиётининг таъсири кучайди; А. Самад бин Аҳмад, А. Бахтиёр, Р. Мансур ва б. нинг миллий руҳдаги романлари пайдо бўлди. Хусусан, миллий ҳаракат арбоби Абдуллоҳ Сиддиқнинг «Бирга курашайлик» (1941) романида ватанпар-варлик ва мустамлакачиларга қарши кураш мавзулари кенг янгради.

50-й. ларда адабиётда асосий ўринни халқ ҳаётига бағишланган шеър ва ҳикоялар эгаллади. 1950 й. бир гуруҳ қаламкашлар — К. Мас, У. Аванг, М. Асраф, А. Самад Исмоил ва б. «50-йиллар авлоди» адабиёт бирлашмасини ташкил этдилар ва «Санъат жамият учун» деган шиорни олға сурдилар. Миллий озодлик ҳаракати адабиётнинг асосий мавзуи бўлиб қолди.

Кейинги йилларда А. Самад Сайд («Салина»), А. Вати («Айлана»), А. Али («Инқироз»), А. Самад Исмоил («Вазир»), Иброҳим Умар («Чапдаги қадам»), С. Усмон Келантан («Шимоли-шарқдаги шабада») ва б. нинг асарларида мухим ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Малайзияда тамил (С. Вадивель, Ж. Перумал, Г. С. Шанмугам), хитой (Сун Я, Цзян Жэнь) ва инглиз (Ли Кок-Янг, Уй Бун-Сенг) тилларида ҳам адабиёт ривожланаётир.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Малайзия ҳудудида мил. ав. 1минг йилликнинг 2-ярмига оид гулдор сопол идиш ва ҳайкаллар (Алор-Гажах ва Берхаллимадаги тош ёдгорликлар), Клангда ва Тембелинг дарёси бўйида харсанг террасалар, сағаналар, жез буюмлар топилган. 7—8-а. ларгача ҳинд намуналарига тақлид қилинган: Будда ибодатхоналари ва ҳайкаллари тикланган. Безак санъатида олтин ва кумушдан, шойи, сополдан фойдаланилган, каштачилик ривожланган. 14-а. дан ислом дини кириб келиши муносабати билан мусулмон иншоотлари қуриш урф бўлди (Перах, Кедах ва Жохорда 17 — 18-а. ларда маежид ва мақбаралар қурилган). 15—19-а. ларда, айниқса, кулолчиликда хитойларнинг таъсири кучайди. 16-а. да мустамлакачилар бостириб келгач, қад. маданият таназзулга учраб, европача меъморлик ва санъат шакллари жорий этила бошлади. 19-а. 2-ярмида шаҳарлар (Пинанг, Куала-Лумпур) ривожланди. Европа, Хитой, Ҳиндистон, мусулмон услублари крришмасидан иборат иморатлар қурилди. Турар жойлар қозиқ ва тошлар устига, ерга ёғоч ҳамда бамбук синчлардан бар-по этилди.

20-а. дан катта шаҳарлар ёнида Тесак, Жохор-Бару, Баттер-эрт каби йўлдош шаҳарчалар барпо этила бошлади. Малайянинг «кампонг» деб аталувчи қишлоклари зич тарзда ёки йўллар, дарёлар, тоғ водийлари бўйлаб жойлаштирилади. Малайзия дарёларида бамбук кулбали солларни, уйқайикларни учратиш мумкин. Мамлакатнинг қад. аҳолиси бўлмиш чангалзор кишилари бамбук ва пальма япрокдаридан ясалган чайлаларда яшайди. Янги қишлоқларда ғишт, темир-бетон ва ёғочдан уйлар қурилаётир.

20-а. бошларидан чинни и. ч. йўлга қўйилди. Хонадонларда тўқилган газмолдан саронги деб аталувчи миллий кийим ва рўмоллар зардўзлик усулида тайёрланади. Перакда каштачилик ривожланган. Келантан заргарлари зебзийнат буюмлари, ўйма нақшли идишлар, қумғонлар, қутичалар ясайдилар.

Малайзиянинг замонавий тасвирий санъатида рассомлик, ҳайкалтарошлик ривожланган. Ҳунармандчиликнинг кулолчилик, тўқувчилик, сават тўқиш каби турлари сақланган.

Киноси. Хар йили мамлакатга 1000 тагача хорижий фильм келтирилади. Бундай шароитда миллий кинематографиянинг ривожланиши жуда қийин. Малайзияда дастлабки чинакам миллий кинофильмлар 50-й. ларнинг охирларида яратидци. Уларнинг аксарияти анъанавий мусиқий драмалардан иборат. Реж., сценарийчи, композитор, актёр ва хонанда П. Ремли шундай драмаларни сахналаштиришга ихтисослашган. Кейинги йиллардаги анчагина кинокартиналар Таиланд, Сингапур, Филиппин, Индонезия каби мамлакатлар билан биргаликда яратилди. 1981 й. да кинони ривожлантириш ташкилоти тузилган. Бадиий фильмлар орасида қуйидагилар бор: «Ханг Туан» (реж. Ф. Межундар), «Се-мерах Пади» (реж. П. Ремли), «Йиғлама» (реж. Р. Тимоэр), «Муҳаббат ва қўшиқ» (реж. Д. Сулонг), «Эртанги кун умидида» (реж. Д. Шамсуддин), «Она, онажон» (реж. А. Маҳмуд).

Ўзбекистон — М. муносабатлари. Иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун аввало ҳуқуқий негиз яратилди. 1992 й. июнида ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг Малайзияга ташрифи вақтида «Маданий ва илмий ҳамкорлик», «Иктисодий ва техникавий ҳамкорлик» тўғрисида битимлар имзоланди. 1993 й. март—апр. ойларида Малайзия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунида ҳам бир қанча ҳужжатлар қабул этилди. Натижада иккала мамлакат ўртасида товар айирбошлашга киришилди. 1999 й. да товар айланмаси 4,9 млн. АКЩ долларини ташкил этди.

ЎзР да малайзиялик сармоядорлар иштирокида тузилган 10 та қўшма корхона мавжуд. «Отель Ўзбекистон», «ЎзМалОйл» (нефть конларини ишлатиш), «ЎзМаком» (телефон хизмати), «Ўзбеклизинг Интернейшнл» (кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллабқувватлаш) уларнинг энг йирикларидир.

Loading...