МАЛЕ

МАЛЕМальдив Республикаси пойтахти, Мале о. да. Аҳолиси 55 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Иқлими экваториал, муссонли иқлим, ўртача ойлик т-ра 24—30°, йилига 250° мм гача ёғин ёғади.

Мале — тарихий шаҳар. Араб сайёҳи Ибн Баттута 1342 й. да Маледа бўлиб, унинг йирик шаҳар эканлигини ёзган. 16-а. да Маледа португаллар ҳукмронлик килган. 1857 й. да Англия босиб олган. 1965 й. июлдан Мальдив давлати пойтахти. Мале — мамлакатнинг иқтисодий, маданий ва савдо маркази. Мале порти орқали четга қуритилган балиқ, кокос ёнғоғи, копра чиқарилади. Ҳаво ва сув йўллари орқали Коломбо ш. билан боғланган. Маледа балиқ овлаш кемалари, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Тикувчилик ф-каси, балиқ консерва қилиш з-ди мавжуд. Абу ал-Баракат мақбараси, султон саройи (ҳоз. музей) бор.

Loading...