МАЛИКРАБОТ

МАЛИКРАБОТНавоий вшюятидаги шаҳарча. Навоий туманиннт маркази (1999 й. 27 майдан). Вилоят маркази Навоийдан 20 км жан. гарбда, Зарафшон дарёсининг чап соҳилида. ТошкентБухороУрганч автомобиль йўлининг ўнг томонида, 475 м баландликда. Аҳолиси 7500 кишидан зиёд (2003). Асосан ўзбеклар; шунингдек, тожик, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолисининг аксарият қисми Навоий ш. даги саноат корхоналарида ишлайди. М. Буюк Ипак йули устида жойлашган қад. аҳоли масканларидан бири. 10—16а. ларда у йирик қасаба. Бобур ва Убайдуллахон ўртасида 1512 й. 28 апр. да бўлиб ўтган Кўли Малик жанги М. ёнида бўлган. Шаҳарчада Навоий кончилик металлургия к-тига қарашли «Дўстлик» агрофирмаси, «Сардобапарранда» ф-каси, Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг «Massey Fergusson» қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Маликработ ёнида Навоий ш. нинг аэропорти жойлашган. Шаҳарчада туман ҳокимияти биноси, 2 умумий таълим мактаби (1442 ўқувчи), туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб, маданият ва истироҳат боги, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларибор. Маликработда тарихий-меъморий ёдгорликлардан Работи Малик (11-а.) ва Сардоба сақланиб қолган.

Next Article

МАЛИКШОҲ