МАЛЬПИГИ НАЙЧАЛАРИ

МАЛЬПИГИ НАЙЧАЛАРИ — кўпчилик ўргимчаксимонлар, кўпоёқлилар ва ҳашаротларнинг чиқариш органлари. Ўрта ва орқа ичак чегарасида жойлашган учи берк ўсимталар. Ўргимчаксимонлар ва кўпоёклиларда 1 жуфт, тўғри қанотли ҳашаротларда 120 жуфтгача, пардақанотлиларда 150 жуфтгача Мальпиги найчалари бўлади. Улар мускул қаватлари ёрдамида қисқаради. Ўргимчаксимонлар Мальпиги найчалари, кўпинча, гуанин, ҳашаротлар ва кўпоёқлилар Мальпиги найчалари сийдик кислота чиқаради. Сув ҳашаротларида Мальпиги найчалари осморегуляторлик вазифасини бажаради (яна қ. Чиқариш системаси).

Loading...