МАЛЬПИГИ

МАЛЬПИГИ (Malpighi) Марчелло (1628.10.3, Кревалькоре – 1694.30.11, Рим) — италиялик биолог ва врач. Лондон Қироллик жамияти аъзоси. Тиббиёт д-ри (1653 й. дан), проф. (1656—91). Микроскопда ўсимлик ва ҳайвонлар анатомиясини ўрганиб, уларнинг ҳужайрадан тузилганлигини таърифлаб берди. Ўргимчаксимонлар, кўпоёқлилар ва ҳашаротлар талоғининг лимфа таначалари, буйрак чигалларини, чиқариш органларини (қ. Мальпиги найчалари), терининг ўсиш қаватини, шунингдек, ўпка альвеолалари, тилдаги таъм билиш сўрғичларини тавсифлади. Капиллярларда қон айланишини аниқлади.

Loading...