МАМАЖОНОВ

МАМАЖОНОВ Комилжон (1939.5.5, Тошлоқ тумани) — уста деҳқон. Узбекистон Қаҳрамони (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор (1989). Меҳнат фаолиятини 1955 й. да Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги «Оқ олтин» жамоа хўжалигида к-зчиликдан бошлаган.. Каркидон сув омбори қурилишида шофёр (1964-66), 1966 дан Марказий Фа-рғона чўлида ташкил этилган жамоа хўжалигида (ҳоз. Х. Марозиқов номидаги ширкат хўжалиги) тракторчи, 1967 дан ўзи ўзлаштирган ерларда пахтачилик бригадаси ташкил этди ва ҳозиргача шу бригадага бошчилик қилади. Мамажонов бошчилик қилган бригада деҳқончиликда илғор тех-нологияларни қўллаган хрлда, пахтачилик ва ғаллачиликни ривожлантиришда узок, йиллар давомида юқори кўрсаткичларга эришди, ҳар гектар ерда пахтадан 40 ц, ғалладан 55 ц ҳосил етиштирди (1995).