МАМАРАСУЛОВ

МАМАРАСУЛОВ Сайд (1943.1.5, Жиззах тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). Тошкент пед. ин-тини тугатган (1969). 1969 й. дан Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 7мактабда, 1976 й. дан Жиззах ш. даги 6мактабда мат. ўқитувчиси. У тест саволлари асосида ўқувчилар билимини аниқлаш, янги педагогик технологияни ўқув жараёнига жорий этиш, ўқувчиларни баҳолашда рейтинг усулидан фойдаланишга аҳамият беради. Педагогик фаолияти давомида ўқувчилари б-н бирга 2000 дан ортиқ кўргазмали қуроллар тайёрлаган, мактаб мат.информатика хонасини янгича талаблар асосида жиҳозлаган.