МАМОНТ ДАРАХТИ

МАМОНТ ДАРАХТИ, секвойя, секвоядендрон (Sequoia, Sequoia-dendron) — таксодийдошлар оиласига мансуб бир уйли дарахтлар туркуми. Бўйи 100 м ча, танасининг диаметри 6—10 м. 2 минг йилча яшайди. Шим. Американинг ғарбий соҳилларида ва Калифорнияда усади. Мамонт дарахтининг ёғочи пишиқ, бинолар ва гидротехник ин-шоотлар қуришда, т. й. шпаллари, телеграф устунлари ва мебель тайёрлашда ишлатилади. Доим яшил Мамонт дарахти ва гигант Мамонт дарахти деган тури бор. Ўзбекистонда манзарали усимлик сифатида устирилади.