МАЪМУН

МАЪМУН (786-833, Тарсус ш.) – аббосийлар сулоласидан бўлган халифа, йирик сиёсий арбоб, илм фан ҳомийси. Халифа Ҳорун аррашиднннг ўғли. Маъмун отасининг вазири Жаъфар ибн Яҳё тарбиясини олиб, камол топган. Маъмун Хуросон вилояти ( маркази — Марв ш.) ноиби (809—819). 813 й. да акаси ал-Амин билан тахт учун бўлган жангда ғолиб чиқиб, Бағдод халифалиги унинг ихтиёрига ўтади, аммо Бағдодга фақат 819 й. да кўчиб ўтган. Маъмун Мовароуннаҳр ва Хуросон олимларини ўз саройида тўплай бошлаб уларни ўзи билан Бағдодга олиб кетган, улар «Байт ул-ҳикмат» («Билим уйи»)да ўз илмий фаолиятларини давом эттирганлар. Дунёнинг турли бурчакларидан, Ўрта Осиё ва Хуросон (Муҳаммад ал-Хоразмий, Яҳё ибн Абу Мансур, Ҳабаш ал-Хосиб ал-Марвазий, Холид ал-Марварудий, ал-Аббос ал-Жавҳарий, Аҳмад ал-Фарғоний)дан таклиф этилган алломалар илмий мавзуларда мунозаралар олиб боришган. Мисрдаги исён са Озарбай-жондаги Бобак қўзғояонита қарши кураш олиб борган. Маъмун даври илмфаннинг ниҳоятда ривожлангани билан ажралиб туради. Маъмун риёзиёт, фалакиёт, табобат, кимё, геогр., фалсафа, мантиқ, адабиёт, диний илмлар соҳасида қатор ютуқларга эришган, муътазилия таълимоти ривожига улкан ҳисса қўшган. Маъмун бобоси Мансур, отаси Ҳорун аррашид томонидан саройда тўпланган китоблар сонини кўпайтирган. Отаси даврида бу кутубхона «Байт ул-ҳикмат» деб номлана бошлаган, кейинчалик у ку-тубхоналик доирасидан чиқиб, таржима ва илм маркази ёки ўзига хос академия вазифасини ўтаган.

Ад.: Булгаков П. Г., Розенфельд Б. А., Ахмедов А. А., Мухаммад ал-Хорезми, Маъмун, 1983.

Баҳром Абдуҳалимов.