МАНА

МАНА, Манна — қад. Шарқ давлатларидан бири (мил. ав. 1минг йилликнинг 1-ярми). Озарбайжон ҳудудидаги дастлабки давлат. М. нинг асосий ерлари ва пойтахти — Изирту (Зирта) Жагату дарёси ҳавзасида жойлашган. Мил. ав. 1минг йиллик бошларида Урмия кўли атрофидаги р-нларда давлат ти-пидаги майда бирлашмалар вужудга келган; уларнинг маркази шаҳарқалъ-аларда жойлашган [улардан бири (мил. ав. 10—9-а. лар) — Ҳасанлу тепада қазишма ишлари олиб борилган]. 9-а. да Оссурия, сўнг Урарту давлатларининг босқини туфайли уларнинг орасида Мана кучайиб кетган (илк бор манбаларда мил. ав. 843 й. қайд этилган). 8-а. да у қатор қўшни вилоятларни ўзига бириктириб йирик давлатга айланган. Унинг аҳолиси турли этник гуруҳларга: хуррийлар, лулубейлар, кутийлар, касситлар ва б. қад. маҳаллий қардош қабилалар, шунингдек, мил. ав. 1минг йиллик бошида бу р-нларга тарқалган эроний қавмларга мансуб бўлган.

Мана жамиятида чуқур социал зидциятлар мавжуд бўлган; зодагонлар, вилоят ҳокимлари, қабила бошлиқлари катта роль ўйнашган. 715—714 й. ларда Мана билан иттифоқцош Оссурия Урарту устидан ғалаба қозонгач, Мана подшоҳларининг қудрати янада ошган. 7-а. бошларида М. Оссурия билан муваффақиятли кураш олиб борган, аммо мил. ав. 660/659 й. ларда мағлубиятга учраган. Шундан сўнг Манада халқ қўзғолони бўлиб, подшо Ахшери ўлдирилган. Кей-инчалик М. Оссурияга иттифоқчи бўлган, бу ҳол Оссурияни Янги Бобил подшолиги ва Мидия билан бўлган урушда мағлубиятга учрагунигача (616 й.) давом этган. 7-а. да Мана тарихида Олд Осиёга тарқалиб кетган скифлар му-ҳим роль ўйнашган. Мил. ав. 615/610 — 590 й. лар ўртасида М. Мидияга бўйсунган, кейинчалик унинг таркибига киритилган. Саккиз хазинаси (Саккиз ш. дан 42 км шаркда жойлашган), Зивие тепалигидан топилган қабрлар (мил. ав. 7-а. охири) Мана давлатида ҳунармандчилик ва санъат юксак даражада ривожланганлигини кўрсатади.

Prev Article

МАМОНТ

Next Article

МАНАГУА