МАНАГУА — Никарагуа пойтахти, мамлакатнинг саноат ва маданий маркази. Манагуа кўлининг жан.-шарқий соҳилида, 60 м баландлиқда жойлашган. Иқлими тропик иқлим, ўртача йиллик т-ра 27°. Йилига ўртача 1210 мм ёғин ёғади. Атрофидаги шаҳарлар билан мустақил маъмурий бирлик — миллий округни ташкил этади. Аҳолиси 1,2 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар охири).
Манагуага испанлар томонидан индейслар қишлоғи ўрнида асос солинган. 1846 й. дан шаҳар мақомини олган. 1858 й. дан Никарагуа пойтахти. 1912—25 ва 1926 — 33 й. ларда шаҳарни АҚШ қўшинлари ишғол қилиб турган.
Манагуа шаҳридаги замонавий бинолар.
Манагуа — т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Панамерика шоссеси шаҳарни Мексика шаҳарлари ва Марказий Америка давлатлари пойтахтлари билан боғлайди. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Манагуада кўн-пойабзал, тўқимачилик, кимё, озиқовқат, металлсозлик, мебель, цемент саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар яқинида нефтни қайта ишлаш з-ди жойлашган. Манагуада Марказий Америка унти бўлими, Миллий ун-т факультетлари, техника ин-ти, миллий архив, миллий музей, миллий театр бор. Меъморий ёдгорликларидан Миллий сарой, ратуша, собор сақланган. Замонавий бинолардан Президент саройи, ваколатхоналар, ҳукумат би-нолари, меҳмонхона қурилган. Шаҳардан 22 км шаркда Типитапа бальнеологик курорти жойлашган. Шаҳар 3 маротаба (1885, 1931, 1972) кучли зил-зйладан вайрон бўлиб, қайта тикланган.