МАНАС ЧЎҚҚИСИ

МАНАС ЧЎҚҚИСИТалас Олатови тизмасидаги чўққи. Тизманинг ғарбий қисмида, Қирғизистон Республикаси ҳудудвда жойлашган. Бал. 4484 м. Пермь — триас даврининг гранитоидлари, порфирит ва б. дан ташкил топган. Чўққининг ён бағирлари тик, музликлар б-н қопланган. Рельефи кучли парчаланган. Музликлар билан қопланган карр ва цирклар чўққининг рельефини мураккаблаштиради. Ён бағирларидаги альп ва субальп ўтлоқлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Манас чўққиси киргиз эпоси қаҳрамони Манас номига қўйилган.

Loading...