МАЪНАВИЙ ЗАРАР

МАЪНАВИЙ ЗАРАР — фуқаронинг шаъни, қадрқимматига доғ туширилиши ёки ишбилармонлик обрўсига путур етказилиши. Маънавий зарар бўйича жавобгарлик шартномага асосланмаган, яъни ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бўлган жавобгарликдан иборат. Ҳуқуқбузарлик содир этиш натижасида жисмоний оғриқ, азоб-уқубат, руҳий қийноқ ва изтироблар шахсга нисбатан етказилган Маънавий зарар ҳисобланади. Маънавий зарар шунингдек, юридик шахсга ҳам етказилиши мумкин (мас, ишчанлик обрўсини ерга урувчи маълумотларни тарқатиш орқали).

Республикада меҳнат қонунчилигида ҳам ходимга етказилган Маънавий зарарни қоплаш назарда тутилган. Жумладан, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ишга тикланганда иш берувчи томонидан қопланади. Маънавий зарар учун тўланадиган компенсациянинг микдори иш берувчининг хатти-ҳаракатига берилган баҳони ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас (МК нинг 112моддаси). Ўз меҳнат вазифаларини бажариш муносабати билан меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа тарзда шикас-тланиши туфайли етказилган Маънавий зарар ҳам ундирилади.

Маънавий зарар пул шаклида ёки бошқа моддий шаклда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда, ходим меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақцирда эса, иш берувчи ва ходимнинг оила аъзолари ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда белгиланган миқцорда қопланади. Маънавий зарар тўланиши лозимбўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади. Маънавий зарарни қоплаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1021 — 1022моддаларида белгилаб қўйилган (яна қ. Зарар).

Loading...