Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ

«МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» МАРКАЗИ, Республика «Маънавият ва маърифат»маркази — республика маданий-маърифат ишини олиб борувчи жамоатчилик ташкилоти. 1994 й. 23 апр. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига биноан тузилган. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент ш., барча шаҳарлар ва туманларда унинг бўлимлари фаолият юритади. 1999 й. да «Маънавият ва маърифат маркази ва м.» м. ишига бевосита раҳбарлик қилиш, унинг ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вило-ятлар, Тошкент ш., барча шаҳар ва туманларда бўлимлари бўлган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши (олий органи — конференция) ташкил қилинди; асосий шиори — «Жаҳолатга қарши маърифат». Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари жойлардаги Маънавият ва маърифат Кенгашларининг раислари ҳисобланади. Кенгаш тарғи-ботчилар рўйхатини тасдиқлайди ва уларни қўлланма ва тавсиялар билан таъминлайди, шунингдек, марказ ишини ташкил этиб, фаолият йўналишларини белгилаб беради, ишларини назорат қилади ва б. «Маънавият ва маърифат маркази ва м.»м. ҳамда Кенгашнинг асосий вазифаси жамоатчилик онгига истиклол ғояларини сингдириш, унинг мустакил тафаккурининг юксалтиришга кўмаклашиш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодда миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга асосланган дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Маънавият ва маърифат Кенгашининг нашри сифатида «Тафаккур», «Жаҳон адабиёши» жур. лари чоп этилади; «Маънавият» нашриёти, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси каби жамғармалар ҳам фаолият кўрсатади. «Маънавият ва маърифат маркази ва м.» м. Республика маънавият ва маърифат Кенгаши карорлари ва кўрсатмаларини жойларда амалга оширувчи ва тарғибот, ташвиқот тадбирларини уюштирувчи ташкилий гурухга айлантирилди (1999) ва унинг таркибида тарғиботчиларни мувофиклаштириш ташкилий бўлими, маънавиймаърифий тарғибот бўлими, ижтимоий-иктисодий тарғибот бўлими, ижтимоийсиёсий, ҳуқуқий тарғибот бўлими ва б. бўлимлар фаолият олиб боради.

Prev Article

МАЪНАВИЯТ

Next Article

МАЪОД