МАНБА — дарёнинг бошланиш (сув оладиган) жойи (музлик, қорлик, булок,, ботқоқлик). Кўпинча, Манба деб оқимнинг доимий ўзани бошланадиган жойга айтилади. Кўп сонли Манбага эга бўлган даре системасида узоқроқдагиси ва энг серсувлиси бош М. ҳисобланади. Баъзида дарёнинг бош ўзани ва унинг Манбаси турли номларда бўлиши мумкин, мас, Амударё — Панж ва Вахш дарёлари, Сирдарё — Норин ва Қорадарё, Зараф-шон — Мастчоҳ ва Фондарёларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади.