МАНБАЛАР

МАНБАЛАР, тарихий манбалар — ўтмишда одамзод қўли билан бунёд этилган тарихий жараён изларини ўзида акс эттирувчи ва кишилик жамияти тарихини ўрганиш имконини берувчи ҳоз. кунгача сақланган ҳар қандай осори атиқа, ёзма манба, маънавий (тил, эътиқод, урф-одат) қадриятлар. Манбалар тарихий тадқиқотларнинг асосий пойдевори ҳисобланади. Уларни кенг кўламда синчиклаб ўрганмасдан туриб кишилик жамиятининг тадрижий тараққиёти тарихини таҳлил қилиб бўлмайди. Манбаларнинг хили ниҳоятда кўп, аммо маълум даражада аниқ ва тўла маълумотларга эга Манбалар мажмуаси чекланган. Ёзув ҳали юзага келмаган ибтидоий жамоа давридан фақат моддий маданият қолдиқлари (турар жой, макон, манзил, меҳнат қуроллари) сақланган холос. Улардан, асосан, ибтидоий жамият даври ҳаётини, қисман қад. дунё ва ўрта аерлар тарихини тадқиқ этишда фойдаланилади.

Ишлаб чиқарувчи хўжаликлар (деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик), савдо-сотиқ муносабатлари юзага келиб ривож топган цивилизация даври тарихини ўрганишда эса ёзма манбалар биринчи даражали аҳамият касб этади. Бу давр М. ининг сони ва сифати кишилик жамиятининг маънавий камолоти, хусусан, ёзув ва хатсаводнинг юксаклигию қанчалик тарқ-алгани ва ёзма Манбаларнинг сақланиш ҳолатига боғлиқ бўлган. Шу боисдан бизнинг давримизгача, айниқса, қад. ёзма манбалар оз сақланган бўлса, кейинги тарихий даврлар учун хос ҳисобланган тош, сопол, қайин пўстлоғи, пергамент ва қоғозга битилган, шунингдек, босма асарлар кенг тарқалган.

Ёзма тарихий Манбалар, шубҳасиз, кишилик жамиятининг ижтимоий ва шахсий фаолияти натижасида юзага келган. Манбалар шартли равишда 8 туркумга бўлинади: ёзма, ашёвий, этнографик, лингвистик, топонимик, оғзаки (фольклор), кино, фоно ва фотоматериаллар. М. ни туркумларга бўлиш, уларнинг юзага келиши, тадқиқот қилиш, му-аллифларини аниқлаш, ҳаққонийлиги ва тўликлигини белгилаш каби масалалар билан манбашунослик фан и шуғулланади.

Ад.: Арциховский А. В., Археология асослари, Т., 1970; Каби ров Ж., Сагдуллаев А., Ўрта Осиё археологияси. Т., 1990; Аҳмедов Б., Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари, Т., 1991.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.

Prev Article

МАНАУС

Next Article

МАНГАЛОР