МАНҒИТЛАР — Бухоро амирлигини бошқарган сулола (1757—1920). Унинг вакиллари манғит қабиласига мансуб бўлганлар. Аштархонийлар сулоласи ўрнига келган Муҳаммад Раҳимнит тахтга расман ўтириши (1756 й. 16 дек.) Дан бошланган. Унинг вафотидан сўнг тахт вориси этиб Фозил тўра (қизининг ўғли), кейин Убайдуллахон тайинланган бўлсада, давлатни амалда амакиси Дониёлбий оталиқ (1758—85) бошқарган.
Кейинги манғит ҳукмдорлари: Шоҳмурод (1785-1800), Ҳайдар (1800-26), Насруллахон (1826—60), Музаффар (186085), Абдулаҳад (1885-1910), Олимхон (1910—20).
Амир Шоҳмурод Зарафшон водийси, Амударё ва Қашқадарёдаги сунъий суғориш тизимини қайта тиклади. Бухоро аҳолисини бождан, ҳунармандларни кундалик йиғимлардан, меҳнат мажбуриятидан ва соликдан озод этувчи тархон ёрлиғини берди. Хирож ва никоҳ пули, тарози ҳақи ва б. камайтирилди. Суд тизими қайта тузилди. Давлат ҳокимияти мустаҳкамланди. Амир Ҳайдар даврида ўзаро урушлар кучайди. У Амударёнинг жан. соҳили, юқори Зарафшон, Шаҳрисабз ва Ми-ёнқолни сақлаб қолиш учун кураш олиб борди. Насруллахон мамлакатдаги тарқоқликни тугатиш учун курашди. Ярим мустақил ва кучли Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари бўйсундирилди. Кўқон хонлиги тобе этилди. Амир Музаффар даврида эса Бухоро амирлиги Россия томонидан истило этилди. Амир Абдулаҳад ва Амир Олимхон ҳук-мронлиги вақтида Бухорода рус под-шо ҳукуматининг мавқеи мустаҳкамланди. Бухоро босқиницш кейин тузилган Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил топгач, Манғитлар сулоласи тугатилди. Ад.: Мирза Абд-ал-Азим Сами, Тарих-и салатин-и мангитийа, Манғитлар, 1962; Трактат Ахмада Даниша, История мангытс-кой династии, пер. и предисл. И. А. Наджафовой, Душанбе, 1967.
Наим Норқулов.